Мексикада АҚШ билан чегара яқинидаги мигрантлар марказида содир бўлган ёнғин натижасида кўплаб одамлар вафот этди

Мексикада АҚШ билан чегара яқинидаги мигрантлар марказида содир бўлган ёнғин натижасида кўплаб одамлар вафот этди

Мексикада АҚШ билан чегара яқинидаги мигрантлар марказида ёнғин содир бўлди. Камида 39 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилмоқда.

Ёнғин душанба куни Мексиканинг Сюдад-Хуарес шаҳрини Эл-Пасо (Техас) билан боғловчи Стентон халқаро кўприги ёнида жойлашган Миллий Миграция институтида содир бўлган.

Институт марказда Марказий ва Жанубий Америкадан 68 нафар вояга етган эркак борлигини, улардан 29 нафари ёнғинда жароҳатланган ва ҳудуддаги тўртта касалхонага етказилганини маълум қилди.

Гувоҳлардан бири Reuters агентлигига жасадларни кўрганини ва ёнғин аллақачон ўчирилганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, муассасада бўлган кўплаб муҳожирлар Венесуэла фуқаролари бўлган.

Маълум бўлишича, қурбонларнинг жасадлари бинодан чиқарилган. Тахминларга кўра, уларнинг аксарияти бир кун аввал шаҳарда қўлга олиниб, ёпиқ хоналарда сақланаётган муҳожирлар бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!