Медведев газни Украина орқали транзит қилиш учун шартларни эълон қилди
Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Москвада Словакия ҳукумати раҳбари Петер Пеллегрин билан ўтказилган музокаралардан сўнг Россия Украина билан газ транзитини узайтиришдан бош тортмаслигини айтди.
Бу ҳақда “Mk.ru” хабар берди.
"Аммо бу ҳамкорлик прагматик бўлиши, оддий савдо алоқалари, мақбул тарифлар ва ўзаро манфаатли шартлар бўлиши керак", деди Россия бош вазири.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).