МДҲ мамлакатлари ва Ҳинд океани портларининг Жанубий Осиё орқали транспорт логистикаси соҳасида ҳамкорлиги бўйича янги марраларга эришилади

МДҲ мамлакатлари ва Ҳинд океани портларининг Жанубий Осиё орқали транспорт логистикаси соҳасида ҳамкорлиги бўйича янги марраларга эришилади

2024-йил 23-апрел куни Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида транспорт идоралари раҳбарлари, экспедиторлик компаниялари ва бизнес вакиллари иштирокида Ҳинд океани портларига чиқиш учун "Беларус – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мултимодал транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича халқаро учрашув бўлиб ўтади.

Транспорт соҳаси ташкилотлари ва бизнес делегациялари вакилларининг Термиз шаҳрида ўтказиладиган учрашуви ўзаро товар айирбошлаш кўламини ошириш, қуруқлик йўлаклари бўйлаб халқаро юк ташишлар ҳажмини кўпайтириш, шунингдек, МДҲ, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларининг Евроосиё глобал транспорт-логистика тизимидаги ролини ошириш учун потенсиал имкониятларни рўёбга чиқариш нуқтаи назаридан самарали бўлиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!