Маййитнинг қарзини ким адо қилади?

A A A
Маййитнинг қарзини ким адо қилади?

Халқимизда майитга жаноза ўқишдан олдин унинг яқинларидан “Агар марҳумнинг бандалардан қарзлари бўлса адо этасизми?”, деб сўраш, сўнг тасдиқ жавобини олгач жаноза намози ўқилиши одати бор. Ушбу ҳолатни шаръий нуқтаи назардан баҳолашдан олдин ислом фиқҳидаги “Кафолат” ва “Ҳаволат” мавзуларига қисқача мурожаат қилишга тўғри келади.

Кафолат – талаб этишда зиммани зиммага қўшиш. Яъни қарзни талаб қилишда кафилнинг зиммасини қарздорнинг зиммасига қўшишдир. Бу билан қарз кафилнинг зиммасида собит, қарздорнинг зиммасидан эса соқит бўлмайди. Ҳаволат – талаб этишни қарздор зиммасидан мултазим (тўлаш мажбуриятини олган)нинг зиммасига кўчиришдир.

Кафолатда талаб этишда зиммани қўшиш эди, кўчириш эмас. Унда қарзни қарздордан ҳам, кафилдан ҳам талаб этса бўларди. Аммо ҳаволатда эса кейин қарздордан қарзни талаб этилмайди. Шуларни мулоҳаза қилганда бизнинг мавзумиз кафолат масалаларига тегишлидир. Чунки маййитнинг ўз моли бўлса қарзини ундан адо этилади, кафилдан эмас. Агар моли бўлмаса шунда кафилдан талаб этилади. Қарздорнинг вафоти қарзни кафилдан соқит этмайди. Ҳаволатда эса қарзни фақат мултазимдан талаб этиларди. Демак маййитдан қарзни адо этиш масаласини баҳс этишдан олдин қисқача кафолат мавзусига тўхталамиз.

Юқорида кафолатнинг таърифини келтирдик. Унинг машруъ бўлиши Қуръон, суннат ва ижмоъ бидан собитдир.

Аллоҳ таоло Юсуф сурасининг 72-оятида: “Уни топиб келтирган кишига бир туя юк (мукофотдир). Мен шунга вакилман», дейди. Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу “вакилман”ни “кафилман” дея тафсир қилганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кафил бурчлидир”, дедилар. Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоятлари.

Одамларнинг эҳтиёжи борлиги ва қарздордан зарарни кеткизиш учун мусулмонлар кафолатнинг жоизлигига ижмоъ қилишган. Воқеъликда “Кафилликнинг боши маломат, ўртаси надомат ва охири ғаромат (қарздорлик)” бўлишига қарамай, яхши ният билан кафил бўлган киши  ибодат қилган даражадаги савоб олади”.

Кафолатнинг машруъ бўлиш ҳикматига келсак, у ҳақларни мустаҳкамлаш, одамлар ўртасида ўзаро ёрдамни юзага келтириш, қарз олиш ва иора битимларида енгиллик пайдо қилиш ва одамлардан қийинчиликни олишдир.

Унинг рукни кафилдан ийжоб ва қарздордан қабулдир. Урф-одатда кафолатга далолат қиладиган кафилман, жавоб бераман, тўлаб қўяман каби лафзлар билан боғланади.

Кафолатнинг кафил оқил, болиғ ва озод киши бўлиши, қарздор эса кафолатланган нарсага қодир, кафилга таниш бўлиши, ҳамда ҳақдор битим қилинаётганда ҳозир бўлиши каби шартлари мавжудки, уларнинг ва кафолатнинг бошқа ҳукмлари тафсилоти учун фиқҳий китобларга мурожаат қилинади.

Энди мавзумиз – маййитнинг зиммасидаги қарзга кафил бўлишининг шаръийлиги масаласига қайтсак. Мулла Али Қори айтадилар: “Синган (яъни мол ва кафил қолдирмаган, лекин қарзи бор) маййит номидан кафил бўлиш дуруст эмас. Кафил хоҳ бегона бўлсин, хоҳ меросхўр бўлсин фарқи йўқ. Бу имом Абу Ҳанифа наздларида.

Аммо Абу Юсуф, Муҳаммад, Молик, Шофеъий ва Аҳмадлар бу кафиллик дуруст дейишади. Улар ўз ҳукмларига қуйидагини далил қилишади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бир ансорий жанозаси келтирилганда: “Соҳибингизнинг қарзи борми?”, дедилар. Шунда: “Ҳа, икки дирҳам ёки икки динор”, дейишди.

Айтдилар: “Соҳибингизга (ўзингиз) намоз ўқинг”. Шунда Абу Қатода (р.а.): “Улар менинг зиммамга”, деганларида, унга намоз ўқидилар”. Агар кафиллик дуруст бўлмаганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан кейин намоз ўқимаган бўлардилар. Чунки у тўланиши вожиб бўлган қарзга кафилликдир. Шундай бўлгач тириклик чоғида бўлганидек ҳозир ҳам дурустдир. Чунки қарз тўлаш, ё кечиш ёки вожиб бўлиш сабаби фасх бўлгандагина соқит бўлади. Ўлим туфайли бу ишларнинг бирортаси юзага келмайди. Шунинг учун ҳам қарз туфайли охиратда жазоланади. Тириклигида кафил бўлган ҳам унинг ўлими туфайли кафилликдан қутулмайди. Агар бирор инсон ихтиёри билан уни адо қилмоқчи бўлса дурустдир”.

Имом Абу Ҳанифанинг далиллари шуки, синган маййитга кафиллик қилиш зиммадан соқит бўлган қарзга қафолат беришдир. Соқит бўлган қарзга кафил бўлиш ботилдир. Чунки кафолатнинг дуруст бўлиши дунё ҳукмлари ҳаққида қарз мавжуд бўлишини тақозо қилади. Шунда “Талаб этишда зиммани зиммага қўшиш” деган кафиллик маъноси юзага келади. Тириклигидаги кафилнинг қарздор ўлганда қарздан қутилмаслигининг сабаби эса, уни тўлаб беришда қарздордан ўринбосар бўлгани учундир. Шу туфайли унинг (кафилнинг) ҳаққида қарз боқийдир. Бу маййитнинг моли бўлган ҳолга ўхшайди. Ихтиёрий равишда қарзни тўлаб бериш эса дуруст. Чунки бировни мулкдор қилишнинг саҳиҳ бўлиши қарз мавжуд бўлишига тааллуқли эмасдир.

Жумҳур ўзига далил қилган ҳадисга шундай жавоб қилинади: “Ҳадис олдин юзага келган кафолатни эътироф этилганини эҳтимол қилади. Зеро кафолатда олдинги иқрор ва кейинги эътирофлар баробар “кафилман” лафзи билан ифодаланаверади. Бу ўринда кафолат эмас, ваъда бўлгани ҳам эҳтимолдан холимас. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг унга жаноза ўқишдан бош тортишлари эса маййит зиммасидаги қарзни адо этиш йўлини кўрсатиб қўйиш учундир. Ваъда бўлгандан кейин эса унга жаноза ўқидилар”.

Баъзилар имом Абу Ҳанифа ҳадисга хилоф қилганликларини, у ҳадис у кишига қарши ҳужжат бўлишини айтганларида, уларга имом Бадриддин Айний ўзларининг “Саҳиҳ Бухорий” қилган шарҳларида шундай раддия берганлар: “Кирмоний Абу Ҳанифанинг маййитдан кафил бўлиш дурустмас, деган сўзларига қарши ҳадис ҳужжат бўлади, дейди. Ибн Мунзир эса Абу Ҳанифа ҳадисга хилоф қилдилар, дейди. Бу одобсизликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит ҳадисга Абу Ҳанифанинг хилоф қилишлари мутлақо мумкин эмас. Балки бу ҳадисга амални тарк қилдилар, дейиш одобдан бўларди. Сўнг ул зотнинг ўша ўринда ҳадисга амални тарк этишларининг сабаби: ё ҳадис наздларида собит бўлмаган, ё насх бўлган кўринган. Тўрт бобдан кейин келадиган Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис унинг насх бўлганига далолат қилади. У ҳадисда шундай дейилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қарздор бўлиб вафот этган киши келтирилса: “Қарзидан ортиқ нарса қолдирибдими?”, деб сўрардилар. Агар қарзига тўлайдиган нарса қолдирибди, дейилса унга намоз ўқирдилар. Акс ҳолда мусулмонларга: “Соҳибингизга (ўзингиз) намоз ўқингиз”, дердилар. Вақтики Аллоҳ таоло фатҳларни насиб қилганда:  “Мўминларга ўзлариданам мен яқинроқман. Мўминлардан ким вафот этиб, қарз қолдирса, уни тўлаш менгадир. Ким мол қолдирган бўлса меросхўрларигадир”, дедилар. Бухорий ва Муслим ривоятлари.  

Абу Башр Юнус ибн Ҳабиб айтадилар: Абу Валиднинг шундай деганини эшитдим: “Қарзи бор кишига намоз ўқимаганлари тўғрисидаги ҳадисларни бу ҳадис насх қилувчидир”.

Лекин Аллома Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавий юқорида зикр қилинган раддияларга қўшилмайдилар ва ўзларининг “Эълоус сунан” китобларида шундай дейдилар:“Тўғри жавоб: “Бу ерда хилоф қилинаётган иш қарз берганга кафиллик масаласи бўлиб, ҳақдорга берган қарзини маҳкамланиши, яширишдан муҳофаза этилишига кафолат берилиши ва унга талаб қилиш ҳаққини берилиши масаласидир. Ҳукм шу: зиммаси соқит бўлгани учун қарз маййитдан талаб этилмайди. Чунки соқит бўлган зиммага бошқа зиммани қўшиш дуруст эмасдир."

"Аммо ухровий талаб этилишида унинг зиммаси соқит бўлмагани учун маййитнинг қарзини адо этишга кафилликни Абу Ҳанифа инкор қилмаганлар. Ҳадис иккинчи ишнинг жоизлигига далолат қилади, биринчисига эмас. Абу Ҳанифанинг ҳадисга хилоф қилганлари собит бўлмаган. Икки кафолатнинг ўртасидаги фарқ шуки, биринчисида зиммани зиммага қўшилмоқда. Бу эса зимма мавжуд бўлишини тақозо қилади. Иккинчиси бундай эмас. Чунки унда зиммани маййит зиммасига қўшиш йўқ. Балки унда ихтиёрий равишда унинг қарзини бўйинга олиш билан, унинг зиммасини ухровий талаб этилишидан халос этиш бор. Шунинг учун ҳам бу кафолат дуруст бўлиши учун қарз берганнинг қабул этиши шарт қилинмайди. Биринчисидан фарқли ўлароқ, унинг рад этиши билан ҳам рад бўлиб қолмайди. Шунинг учун биринчиси эмас, иккинчи кафолат дуруст бўлади”.

Қисқача хулоса қиладиган бўлсак, мухолиф томон ўзига далил қилган ҳадисни “насх бўлган” ёки ундаги кафолат “оддий ваъда бўлган” дея жавобдан қониқмаган Аллома

Таҳонавий ҳадисни қуйидагича изоҳламоқдалар:

“Ҳукм қазоан ва диёнатан бўлади. Имом Абу Ҳанифа маййитнинг қарзига кафолат қазоан эмас, балки диёнатан дуруст дейдилар. Яъни бу кафолатнинг дунё ҳукмларида ўрни йўқ, балки қарздорни қиёматдаги жавобгарликдан қутилтиради. Шундан имом Абу Ҳанифа бу ҳадисни инкор қилмаётганлари маълум бўлади.

Таҳонавий қарздорнинг синиши ва ҳукман зиммаси фосид бўлишига имом Муслим Абу Саид Худрийдан ривоят қилган қуйидаги ҳадисни далил қиладилар: “Расулуллоҳ замонларида бир кишининг сотиб олган мевасига касаллик етди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Унга садақа қилинглар”, дедилар. Одамлар унга садақа қилишди, аммо бу унинг қарзини тўлиқ тўлашга етмади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақдорларига: “Топганингизни олинглар. Бундан бошқасига ҳаққингиз йўқ”, дедилар.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг: “Топганингизни олинглар. Бундан бошқасига ҳаққингиз йўқ”, деган сўзлари тўлашга нарсаси йўқ кишидан қарз соқит бўлишига далолат қилади. Мол келади, кетади, ҳаётлик чоғда яна бойиб кетиш эҳтимоли бўла туриб, синганнинг тириклигидаги ҳукм шундай бўлгач, ўлганидан кейин авло тариқада шундай бўлади.

Бу синганликка ҳукм қилиш дурустлигини ифода этади, дейилмайди. Абу Ҳанифа бунақа демаганлар. Балки мухолиф шундай дейди. Ҳадис унга қарши ҳужжатдир. Абу Ҳанифанинг наздларида ҳадиснинг маъноси шундай: “Сизларнинг ҳозир бундан бошқага ҳаққингиз йўқ. Қолганини эса имкони бўлгунча кутганингиздан кейин оласиз.

Чунки синган тирик экан, мол келади, кетади. Аммо вафот этгач қарзни ундан умид қилинмайди. Зеро, унинг зиммаси бундан кейин тузалмас бўлиб бузилади. Шундай бўлгач, ўлганидан кейин қарзига кафил бўлиш ҳукман дуруст бўлмайди, диёнатан саҳиҳдир. Буни яхшилаб англаб олинг. Абу Ҳанифа ҳадисга хилоф қилдилар, деб ўйламанг. Асарга эргашишда одамларнинг энг олдида бўлган, мазҳабларининг усулидан хабардор одамга бу махфий эмас. Усулларига кўра заиф бўлса ҳам ҳадис қиёсдан олдин олинади. Алҳамдулиллаҳки, мазҳабларида ҳадисга хилоф бўладиган сўз йўқ. Агар бўлса айтганларини қўллайдиган бошқа ҳадисга эгадирлар. Ҳадис зоҳирига хилоф қилганларида эса, унга хилоф бўлмаган таъвиллари бор. Имомларнинг барчалари ва асҳоблари ҳам шундай қиладилар”.

Юқоридаги баҳслардан шундай хулоса қилсак бўлади: Майитнинг қарзига қариндоши ёки бегона киши кафолат бериб, бўйнига олиши мумкин. У қарзни адо этса маййитни ухровий жавобгарликдан қутқазган бўлади. Аммо қазоан бу кафолат дуруст эмас, шундан ҳақдор кафилдан тўлаб берасан, деб талаб этиши жоиз ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиолага ўринбосар топиб бўлди. Аввалроқ тахмин қилинганидек, испаниялик мутахассиснинг ўрнини Энцо Мареска эгаллаши керак.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Унга кўра, ушбу кунларда республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шоҳимардон Ҳамроев 105 ёшида вафот этди

Шоҳимардон ота Ҳамроев Сурхондарё вилоятида ҳаёт бўлган сўнгги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси эди.

Президентга энг кўп мурожаатлар қаердан юборилади?

Президент Халқ қабулхонасига ўтган бир ҳафтада 12448 та мурожаат келиб тушди.

Ўзбекистон U-17 аламли тарзда Осиё кубогини тарк этди

Тенг курашлар остидан ўтган учрашувда ҳар икки томон имкониятларга эга бўлди.

Путин Украинада Киев ва Одессани эгаллаш каби кенгроқ мақсадларни кўзлаётган бўлиши мумкин

Хусусан, гап стратегик аҳамиятга эга бўлган, жумладан, Қора денгизга чиқиш йўли ва асосий логистика тугунлари ҳисобланган ҳудудларга нисбатан эҳтимолий даъволар ҳақида кетмоқда.

Тошкентда ИИБ ходими фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиб келгани маълум бўлди

Яккасарой туманида профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудда ижарада яшовчи аёлдан фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиш эвазига ҳар ойда 400 доллар пора беришни талаб қилган.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди

12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.

Истанбул Глобал Дизайн форуми халқаро ижодкорларни бир майдонга жамлайди

Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.

Бокуда “Меросдан барқарорлик сари: туркий уйлар” панель сессияси бўлиб ўтди

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.

Сан-Диегодаги отишма қурбонлари сони беш кишига етди

Ҳалок бўлганлардан бири қўриқчи бўлиб чиқди.

Тадбиркорнинг 2 млрд сўмлик мулкини ўзлаштирган шахслар фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Куба дронлари Флоридага таҳдид солмоқда деган айблов: Гавана АҚШни “босқинчиликка баҳона яратмоқда” деб танқид қилди

Халқаро ОАВ, жумладан Axios нашрига таяниб тарқалган маълумотларга кўра, АҚШ разведкаси Кубада 300 дан ортиқ ҳарбий дронлар мавжудлиги ва уларнинг эҳтимолий ҳарбий сценарийларда ишлатилиши мумкинлигини кузатмоқда.

Нетаняху: “биринчи зарбалардан кейин Эрон қулаши мумкин”

Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Пентагоннинг собиқ раҳбари Роберт Гейтс маълум қилди.

“Ўзбекистон глобал инвесторлар диққат марказида” — дунёнинг йирик инвесторлари тарихий IPOни эътироф этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.

Нетаньяху: Исроил ҳозир Ғазонинг 60 фоизини назорат қилмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, асосий вазифа Ғазо Исроилга таҳдид солмайдиган ҳолатга келтиришдир.

Каллас АҚШ, Хитой ва Россияни Европани бўлишга уринишда айблади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Москва ва атрофидаги ҳудудга йирик дрон ҳужуми: уч киши ҳалок бўлди

Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.

ЖССТ Эбола вируси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди

ЖССТ Африкада Эбола эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.