Маск Харрис билан суҳбатлашишга тайёрлигини билдирди
Маск нафақат Трамп, балки Харрис билан ҳам интервью олишга тайёрлигини билдирди.
Америкалик миллиардер ва ихтирочи Илон Маск нафақат АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп, балки унинг рақиби Камала Харрис билан ҳам суҳбатлашишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида ёзган .
«Мен бунга очиқман», деб ёзади тадбиркор.
Шу тариқа Маск ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирининг Харрис ҳеч қандай ҳолатда у билан суҳбатга рози бўлмаслиги ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).