Маск ва Исроил президенти муҳим масалани муҳокама қилишмоқчи

Маск ва Исроил президенти муҳим масалани муҳокама қилишмоқчи

Исроил президенти Исхак Герцог Қуддусда америкалик миллиардер, бизнесмен ва ижтимоий тармоқ эгаси Х Илон Маск билан учрашувда “интернетда ўсиб бораётган антисемитизм”га қарши кураш чораларини кўриш зарурлигини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда The Times of Israel президент девонига таяниб ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Маск билан учрашувга Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинганларнинг айрим оила аъзолари ҳам қўшилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!