The New York Times хабарига кўра, миллиардернинг ижтимоий платформаси контент яратувчилардан фаол равишда даромад олади ва икки сегментни – видео ва бизнесни ривожлантиради. Ушбу йўналишда Tik-Tok асосий мўлжалга айланади.
Шунингдек, Маск Twitter орқали тўловларни амалга ошириш жараёнини ҳам ишга туширишни режалаштирмоқда. Фойдаланувчилар банк ҳисоб рақамига эга дебет карталарини аккаунтга улаш имконига эга бўлади.
Маск глобал мўлжал сифатида Хитойнинг WeChat ижтимоий медиа-платформасини олган. У одамларга нафақат турли маълумотларни кўриш, балки овқатга буюртма бериш ёки такси чақириш имконини беради. Хитойда дастурнинг миллионлаб фойдаланувчиси бор. Америкалик миллиардер ҳам Twitter имкон қадар кўпроқ функцияларни тақдим этишини хоҳлаяпти.
Илон Маск 28 октябрь куни ижтимоий платформани 44 миллиард долларга сотиб олди. Шундан сўнг, бир кун ичида Twitter ходимларининг ярмини, шу жумладан, директорлар кенгаши аъзоларини ишдан бўшатди.
Маск дарҳол ўзгаришларни амалга оширишга киришди. Жумладан, у янгиланган Twitter Blue обунасини тақдим этди. Шундан сўнг, ҳар бир киши ойига $8 эвазига верификацияни англатувчи «кўк белги»ни сотиб олиш имкониятига эга бўлди. Ушбу қарор туфайли платформада кўплаб машҳурларнинг сохта аккаунтлари пайдо бўлди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.