Марказий Осиё давлат раҳбарлари маслаҳат учрашуви бу йил Душанбеда ўтказилади

Марказий Осиё давлат раҳбарлари маслаҳат учрашуви бу йил Душанбеда ўтказилади

Жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бешинчи юбилей Маслаҳатлашув учрашуви бўлиб ўтади.

Шу кунлари Тожикистон пойтахтида Оролни қутқариш халқаро жамғармасини таъсисчи давлатлар раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳам бўлиб ўтади. Саммит ишида Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этиши кутилмоқда.

Марказий Осиё мамлакатлари етакчилари учрашувини ўтказиш учун Тожикистонда кенг қамровли тайёргарлик ишлари бошланган, дейилади ЎзА эълон қилган хабарда.

Кутилишича, Бешинчи юбилей Маслаҳатлашув учрашуви якунлари бўйича қатор муҳим ҳужжатлар имзоланади. Саммит якунлари бўйича Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг қўшма баёноти қабул қилиниши айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!