14 январь, сешанба куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида муомала даври 6 ой бўлган 1 миллион сўм номинал қийматга эга, умумий ҳажми 250 миллиард сўмлик 250 минг дона облигацияни жойлаштириш бўйича аукцион савдолари ўтказилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.
Аукционда 13 та тижорат банки иштирок этган бўлиб, улар томонидан 613,3 миллиард сўм ҳажмидаги 603 900 дона облигацияни сотиб олиш учун рақобатли буюртманомалар таклиф этилди.
Аукцион давомида 250 000 дона қимматли қоғоз 257,0 миллиард сўм қийматида жойлаштирилди (чиқарилиш умумий ҳажмининг 100 фоизи).
Аукционда жойлаштирилган облигацияларнинг сўндириладиган умумий ҳажми 250,0 миллиард сўмни ташкил этади.
Аукцион натижаларига кўра, қимматли қоғозларнинг ўртача тортилган даромадлилиги йиллик 10,01 фоизни, минимал даромадлилик даражаси 7,56 фоизни ва чегириш нарх бўйича максимал даромадлилик даражаси 12,02 фоизни ташкил этди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.