Мамлакат бўйлаб саёҳат учун туристик йиғим ва чегирмалар миқдори тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон фуқароларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғими яшалган кун учун — БҲМнинг 0,4 фоизи ёки 980 сўм этиб белгиланди.
Йиғим президентнинг 9 февралдаги фармони билан 1 мартдан бошлаб жорий этилмоқда. Ундан тушган маблағлар ички саёҳатларни рағбатлантиришга қаратилган тарғиботга сарфланади.
Бундан ташқари, саёҳат қилишда имтиёз ва субсидиялардан фойдаланиш тартиби ҳам тасдиқланмоқда.
Янги жорий этилаётган авиақатновларга чипталар — 25 фоиз арзон сотилиб, ушбу чипта туроператорлар орқали харид қилинса яна — 15 фоиз ва умумий — 40 фоиз чегирма тақдим этилади. Туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталарига — 15 фоиз, меҳмонхона хизматларига — 10 фоиз қўшимча чегирмалар тақдим этилади.
Қолаверса, 2020 йилда туризм соҳасидаги тадбиркорларга тақдим этилган солиқ имтиёзлари 2021 йил охиригача узайтирилди (https://www.gazeta.uz/uz/2021/03/01/tourism/).