Мактабга қайиқда қатнайдиган бекабодлик ўқувчи-қиз энди ҳар куни дарёни кечиб ўтмайди

Мактабга қайиқда қатнайдиган бекабодлик ўқувчи-қиз энди ҳар куни дарёни кечиб ўтмайди

Ўтган 2022 йилнинг декабрь ойи охирларида мактабга бориш учун Сирдарёни сузиб ўтаётган қизалоқ ҳақида кўп ёзилди. Кимдир қизнинг жасоратига тасанно айтган бўлса, ўн икки ёшли қизнинг ёлғиз қайиқ бошқаришига йўл қўйишгани учун ота-онасини, масъулларни эътиборсизликда айблаганлар ҳам топилди.

Ўшанда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев интернет тармоғини "портлатган" ҳолат иштирокчиси, асли бекободлик Замира Тўйчиеванинг мактабига бориб, унга ноутбук ва китоблар совға қилган, онаси билан суҳбати чоғида қизалоқнинг пухта билим олиши учун барча ёрдамни кўрсатишини айтганди.

Буни қарангки, эндиликда қизалоқ ҳар куни дарёни кечиб мактабга бормайди. Вилоят ҳокимининг таклифига кўра қаҳрамонимиз янги ўқув йилидан бошлаб Гулистон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида академик эшкак эшиш йўналишида ўқишни давом эттирадиган бўлди.

Марказда ётоқхона ва 4 маҳал бепул овқат билан таъминланади. Шунингдек, бўш вақтларида унга "Ёшлар маркази"да дастурлаш ҳамда IТ-соҳасини ўрганиши учун шароит яратиб берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!