Мактаб ўқувчиси 4 ойда 3 марта судланди

A A A
Мактаб ўқувчиси 4 ойда 3 марта судланди

10-синф боласи жиноятга қўл урса ишонгинг келмас экан, аммо… 2004 йилнинг 21 июлида Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида туғилган Ҳалимжон Муҳаммаджонов ҳали Қўқон шаҳридаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синфида ўқийди. Энг ачинарлиси, бундан аввал ҳам жиноят ишлари бўйи­ча Учкўприк туман судининг 2020 йил 10 июндаги ҳукмига кўра, 1 йил муддатга озодликдан чеклаш ҳамда жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг 2020 йил 10 сентябрдаги қарори билан 1 йилу 3 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайин этилган. Айтинг-чи, одамнинг ишонгиси келадими, ахир мактаб боласи шу йилнинг сўнгги 4 ойида уч марта судланаяпти…

Ҳайратдан ёқа ушлайсиз, ўталмаган жазо муддати 1 йил 1 ой 1 кунни ташкил қиларди, аммо ўсмирнинг яна қайта жиноятга қўл урганини тушуниш қийин. Унинг навбатдаги қинғирлиги 2020 йил 8 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилди.

Айблов хулосасида Ҳалимжон Муҳаммаджонов 2019 йил 21 июль куни соат 13.00 ларда шериги Хурсанали Жўрабоев билан Қўқон шаҳар, Форобий кўчасида жойлашган “Музаффар савдо” мажмуаси олдида “Nexia” русумли, давлат рақами 40 716 ТТК автомашинани тўхтатишади. Ундан яшаш хонадонига олиб бориб қўйишини сўрашади. Келишилган кира ҳақига ҳайдовчи рози бўлгач, юкларини машина юкхонасига ортиб, ўзлари машинага ўтиришади. Фуқаро Т. Халилов қараса, машинасида ортиқча йўловчи бор, 5 кишини олиб кетолмаслигини айтиб, уларни машинадан туширади.

Т. Халилов бироз нарироқда турган, икки нафар аёлнинг ҳар биридан 5 000 сўмдан, жами 10 000 сўмга Чархий мавзесига олиб бориб қўйишга келишиб, машинасига олади. Шу орада яна уч нафар аёл бозордан чиқиб келиб, тўғри Т. Халиловнинг ёнига келиб гаплашади. Улар таклиф қилган қимматроқ йўл пулига учган ҳайдовчи машинадаги аёллардан бирини туширади, буни кўриб норизо бўлган, машинадаги иккинчи аёл ҳам тушади. Хурсанали  машинадан тушган аёлга қараб: “Опа бу ердан Чархийга 5 000 сўмга олиб бориб қўяди, 6 000 сўмга иккалангиз ҳам бемалол етиб оласизлар”, дейди. Негадир бу гап “Nexia” ҳайдовчисига ёқмайди. Сабаби, у икки аёлнинг биттасини олиб кетишга кўндирмоқчи эди. Бировнинг ишига бурнингни тиқма дегандек, ҳайдовчи Хурсаналига мушт уқталайди. Орага Ҳалимжон ва унинг оила аъзолари тушади. Ўртада даханаки жанжал бошланади.

Х. Жўрабоев фуқаро Т. Халиловнинг юзига қўли билан бир марта уриб, унга тан жароҳати етказади. Даханаки жанжал муштлашишга айланганини кўрган Ҳалимжон дарров ёнидаги “финка” пичоғини чиқариб, Т. Халиловнинг чап елка ҳамда қуймичининг чап томонига, кўкрак қафасининг эса ўнг томон орқа юзаси соҳасига бир-неча маротаба санчади…

Энг ачинарлиси, кейинги пайтларда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий ишлар анчайин кўпайиб бормоқда. Шу ўринда савол туғилади: мамлакатимиздаги айрим мактаблар ўқитувчилари ўқувчининг таълим-тарбиясига етарлича аҳамият бераётибдими? Ота-она, маҳалла аҳли-чи, биринчи навбатда, улар масъул эмасми фарзанд тарбияси учун?! Наҳотки, ўқувчининг мактабда юриш-туриши, хулқ-атвори мактаб маъмуриятини қизиқтирмайди? “Ҳозир пандемия вақти, мактаблар ярим ёпиқ шаклда”, дейсизми? Ахир, юртимизда карантин шу йил март ойи охиридан бошланди, бу бола 10 йилдан буён мактаб ўқувчиси эмасми?!  Кейинги пайтларда мактаб болаларининг ёнида пичоқ олиб юриши одатий ҳолга айланиб қолаётганини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз.

Бугун эртамиз эгалари — ўсмир-ёшларга етарли таълим ва тарбия беришда давлатимиз томонидан яратилган улкан имконият бой берилса, эртага жамият мустаҳкамлигига путур етмайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди

Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун ҳозирги соатгача роппа-роса 74 725 та чипта сотиб бўлинган.

АҚШда ҳам тўй қилаётганлар ақлдан озмоқда

Бу ҳақда New York Post нашри хабар беради.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Сўнгги 140 йилдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси яқинлашмоқда. Бу бутун дунёдаги об-ҳавога таъсир қилиши мумкин

Маълумот учун, Эл-Нино — ҳар икки йилдан етти йилгача бўлган даврда такрорланиб турадиган иқлим ҳодисасидир.

Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўради

У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

Қатар Эронга 12 миллиард доллар таклиф қилди

Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

ЖЧда Машариповнинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

КХДР АҚШнинг ядровий қуролдан воз кечиш чақириғига жавоб берди

Бу ҳақда Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди.

Эксперт: "Арманистондаги парламент сайловлари яна бир бор Ғарбнинг иккиюзламачилигини очиб берди"

Бу ҳақда профессор ва Бирлашган Нейтрал Грузия партиясининг минтақавий котиби Леван Николеишвили айтиб ўтди.

Туркияда уч кун ичида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Бундан ташқари, узоқ вақт давомида онкологик касаллик билан курашиб келган 58 ёшли ўзбекистонлик аёл Истанбулдаги шифохоналардан бирида вафот этган.

Эрон ўз арсеналига Россия ракеталарини қўшганми?

Бу ҳақда Bloomberg разведка маълумотларига таяниб хабар берди.

Қария Левандовски янги клубида “даҳшат” маош олади

“Барселона”да билан Испания чемпионлигини қўлга киритгач, ҳамкорликни тўхтатган 37 ёшли Роберт Левандовски фаолиятини АҚШда давом эттирадиган бўлди.

Россия Украинадаги урушга давлат бюджетининг ярмини сарфлай бошлади – немис иқтисодчиси тахлили

Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.

Исроил: Эрон масаласида АҚШдан мустақил ҳаракат қиламиз

Исроил мудофаа вазири мамлакат Эрон билан боғлиқ хавфсизлик масалаларида АҚШдан мустақил қарор қабул қилишда давом этишини билдирди.

Қашқадарёда ўзини прокурор деб таништирган фирибгар ушланди

Қашқадарё вилоятида бир шахс ўзини прокурор сифатида таништириб, фуқародан пул талаб қилган.

АҚШ ва Жанубий Кореяга ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Терговга қадар текширув давомида, у муқаддам 1999 й.т. бошқа бир фуқарони ҳам Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олганлиги маълум бўлди.

Эрон терма жамоасининг машғулот базаси яқинидан жасад топилди

Марҳумнинг шахси ҳозирча сир сақланмоқда.

Яккасаройдаги кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди

Хабарга асосан қутқарув бўлинмалари соат 10:23 да воқеа жойига етиб борган ва ҳозирда ёнғинни ўчириш ишларини амалга оширмоқда.

Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик такомиллаштирилди

Қонун (ЎРҚ–1151-сон, 11.06.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Кит Келлог Исроилнинг ядровий қуроли борлигини “очиқлаб қўйди”

Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.

Туркиянинг вақт секинлашадиган қишлоқлари ҳақида биласизми?

Сўнгги йилларда секин саёҳат (clow travel) замонавий туризмнинг муҳим йўналишларидан бирига айланди. Сайёҳлар тобора сокин, мазмунли ва мақсадли саёҳатни афзал кўрмоқда.

Сурхондарёда уч нафар ўсмир дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида дарёга чўмилиш учун тушган беш нафар йигитдан уч нафари кучли оқим қурбони бўлди.

Таиланд суди икки эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди

Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳатланган эди.

Профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Фақат овоз ва рояль: Жон Леженд Самарқандга унутилмас оқшом туҳфа этди

8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.

Жиззахдаги паркда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланганлар маҳаллий шифохона масъуллари назоратида.

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.