Европа “катта мудофаа” режасини келишиб олиши ва ноаниқлик шароитида маҳаллий қурол ишлаб чиқаришга кўпроқ сармоя киритиши керак.
Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макрон маълум қилди, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари саволларига жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, европаликлар Россия ва АҚШ ўртасида Украина бўйича музокараларнинг қайта тикланишидан, шунингдек, Европа Иттифоқидан ўз хавфсизлигига кўпроқ ҳисса қўшишни талаб қилаётган ва Гренландияни қўшиб олиш режаларини тузаётган Вашингтоннинг кейинчалик НАТОни қўллаб-қувватлашда давом эта олиши борасида ноаниқликдан “хавотирда”. Бундан ташқари, у Россия гўёки Европага қарши тажовузкор ҳаракатларни амалга ошираётгани ва унга таҳдид солаётганини айтди, деб хабар беради tass.ru.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.