Маҳмуд Муродовнинг рақиби унга қарши жангга чиқа олмайди

Маҳмуд Муродовнинг рақиби унга қарши жангга чиқа олмайди

Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасига эга бўлган ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродовнинг UFCдаги учинчи жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчининг ўзи инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилди. 

Режага кўра, Маҳмуд Муродов ММАнинг энг нуфузли турнири бўлган UFCдаги учинчи жангида бразилиялик Антонио Карлос Жуниорга (10-4) қарши рингга чиқиши, жанг 14 март куни Бразилия шаҳридаги “Ginásio Nilson Nelson” аренасида бўлиб ўтиши керак эди.

Аммо спортчининг бу галги рақиби машғулотлар вақтида жароҳат олганлиги боис у режалаштирилган жангда қатнаша омайди. 

Спортчининг маълум қилишича, айни дамда унинг вакиллари UFC билан кейинги жанг бўйича музокара олиб боришмоқда. Тез орада бу ҳақда унинг ўзи маълум қилишини билдирган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!