Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШ ва БМТ Хавфсизлик кенгашини Фаластин олдидаги мажбуриятларини бажаришга ва Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларини тўхтатишга чақирди.
Бу ҳақда Аббос Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг навбатдан ташқари қўшма саммитида маълум қилди.
Президентнинг қайд этишича, Исроил Ғазо секторини муҳрлаб, Ғарбий Соҳил ва Қуддусда яҳудий аҳоли пунктларини кенгайтириш ҳамда этник тозалаш сиёсатини олиб бориш орқали икки давлат ечими имкониятини ЙЎққа чиқарди.
Унга кўра, Фаластин Исроилнинг ҳарбий қарорларини қабул қилмайди ва Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқлари бўйича музокаралар олиб бормайди.
Аббос Ғазо сектори Фаластин давлатининг ажралмас қисми эканлигини ва бутун Фаластин ерларида, жумладан Қуддус ва Ғазо секторида кенг қамровли сиёсий ечим ўрнатилиши кераклигини айтди.
У, шунингдек, Исроилнинг Фаластин маъмурияти томонидан Ғазо секторига юборилган молиявий ёрдамни мусодара қилишини рад этди.
Давлат раҳбари БМТ Хавфсизлик кенгашини Фаластин давлатининг БМТга тўлақонли аъзолигини маъқуллаш, Фаластин халқини халқаро ҳимоя билан таъминлаш ва можарони икки давлат асосида ҳал этиш кафолати бўлишга чақирди.
Аббоснинг айтишича, Фаластин Озодлик Ташкилоти Фаластин халқининг ягона қонуний вакили.
Президент халқаро ҳамжамият Фаластин давлати тузилмалари ўз ҳудудида ўз мажбуриятларини бажаришини та’минлаш учун ёрдам кўрсатиши кераклигини айтди.
Аббос, Фаластин иқтисодини кучайтириш учун манба тақдим этишнинг аҳамиятига ҳам диққат қаратди.
Президентнинг таъкидлашича, Фаластин давлати "босқинчилар"ни жавобгарликка тортиш учун курашади.
“Исроил ва уни қўллаб-қувватлаётган ва ҳимоя қилаётган барча болалар, аёл ва фаластинликнинг ўлими ва жароҳати учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади”, деди у.
Аббос Қўшма Штатларни Исроил ҳужумларини тўхтатиш учун чора кўришга чақирди.
“Биз бу ерларга, Қуддусга ва муқаддас жойларга эгамиз. Фаластин байроғи баланд кўтарилишда давом этади ва ишғол тугайди”, — деди Фаластин раҳбари.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Ахios: Трамп Путин унга урушни якунлаш учун реал шартларни баён этишгага ваъда берганини айтиб, Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этишдан воз кечди
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.