МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси келаси ҳафта Запорожье АЭСга ташриф буюради

МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гросси келаси ҳафта Запорожье АЭСга ташриф буюради

Гросси иншоотдаги ядро хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятнинг жиддийлигини шахсан ўзи баҳоламоқчи ва давом этаётган уруш шароитида атом электр станциясини зудлик билан ҳимоя қилиш зарурлигини қайд этмоқчи, дейилади ташкилот хабарида.

Гроссининг таъкидлашича, станцияда МАГАТЭ экспертлари бўлишига қарамай, вазият беқарорлигича қолмоқда ва ядровий хавфсизликка таҳдидлар "аниқ намоён".

Бу МАГАТЭ раҳбарининг ўтган йилнинг 1 сентябридан бери Запарожье АЭСга иккинчи ташрифи бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!