Бразилия Соғлиқни сақлаш вазири Луис Энрике Мандетта маҳаллий амалдорларга наркобарон ва мафия тўдалари раҳбарлари билан карантин тўғрисида музокара ўтказишни тавсия қилди. Бу ҳақда BBC агентлиги таяниб "qalampir.uz" хабар бермоқда.
Вазир реалистик бўлишга ва камбағал ҳудудларни ким бошқаришини унутмасликка чақирди. У ушбу ҳудуд аҳолиси давлатга эмас, айнан мафияга бўйсунишини ёддан чиқармасликни таъкидлаб ўтди.
"Биз бу ҳудудлар ҳокимият қўлида эмаслигини тушунишимиз керак. У ерларга гиёҳванд моддалар билан шуғулланадиган тўдалар жавобгарлиги ҳаммамизга маълум. Ушбу ҳудудларда яшовчилар ҳам одам. Уларга ҳам ёрдам керак" дейди Мандетта.
Таъкидланишича, март ойи охирида ижтимоий тармоқларда зич жойлашган уйлар орасидан машина ҳайдаб аҳолини огоҳлантираётган қуролли одамлар видеоси тарқалган. Ушбу одамлар ҳудуддаги аҳолини коронавирус сабаб уйдан чиқмаслик ва ўзаро мулоқот қилмасликка чақирган. Қоидаларни бузганлар қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирилган.
Бразилия оммавий ахборот воситаларининг тушунтиришича, ушбу ҳаракатлар маҳаллий тўдаларнинг ўз назорати остида бўлган ҳудудларда коронавирус қайд этилгандан сўнг қатъий тартиб ўрнатишга бўлган ҳаракатидир. Маълум бўлишича, ушбу қашшоқ аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудларга мафия томонидан совун тарқатилган.
Маълумотларга кўра, Бразилия Соғлиқни сақлаш вазири Мандетта ва Президент Жаир Болсанаро ўртасида коронавирус сабаб келишмовчилик чиққан. Бунга Болсонаро коронавирусни шунчаки таҳдид деб билаётгани ва ушбу касалликни жиддий олмаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ушбу можаро сабаб ҳозирда ҳукуматда бўлиниш юз берган.
Шундай бўлса ҳам, Мандетта ўз лавозимини тарк этмаслигини билдирган. Жорий йилнинг 7 апрель куни вазир ўз лавозимида қолганлигини ва "шифокор ўз беморларини ташлаб кетмаслигини" айтган.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.