Лукашенко бу режаларни "ақлдан озганлик" деб атади

Лукашенко бу режаларни "ақлдан озганлик" деб атади

Беларус президенти Александр Лукашенко Британия расмийларининг Киевга тугатилган уран ўқ-дориларини етказиб бериш режаларини "ақлдан озганлик" деб атади.

Унинг фикрича, бунга жавобан Россия Беларусга ҳақиқий уран билан снарядлар етказиб бериши мумкин.

"Бундай ҳолатда Россия бизга ҳақиқий уран билан ўқ-дорилар етказиб беради... Агар улар ақлдан озган бўлса, унда улар бу жараённи давом эттиради", - дея Лукашенконинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Беларус президенти Ғарбни “жинниликдан бироз четга чиқишга” чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!