Лотин Америкаси коронавирусга қарши курашда енгилдими?

Лотин Америкаси коронавирусга қарши курашда енгилдими?

Лотин Америкасида коронавирусга қарши курашнинг яна бир ҳафтаси ўз ниҳоясига етмоқда ва шуни таъкидлаш керакки, минтақа ушбу касалликка деярли қарши турмаяпти, дея хабар беради CNN.

Коронавирус юқтириш ва у билан боғлиқ ўлим ҳолатлари минтақада дунёнинг бошқа жойларига қараганда тезроқ ўсмоқда. Лотин Америкасида 1,2 миллионга яқин коронавирус ва 60 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.

«Бизни, айниқса, Марказий ва Жанубий Америка ташвишга солмоқда, у ерда кўп мамлакатларда эпидемия тарқалиши тезлашмоқда», - деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус.

ЖССТ Марказий ва Жанубий Америкада пандемиянинг энг юқори даражасига ҳали етиб бормаганидан қўрқади, бу эса касал ва ўлаётган одамлар сони кўпайишда давом этишини англатади.

Бразилия, Мексика ва Перу Лотин Америкасидаги коронавирусдан энг кўп зарар кўрган давлатлардир. Ушбу давлатларда минтақа аҳолисининг 60 фоизи яшайди.

Бразилияда коронавирус билан боғлиқ вазият критик даражага етди - мамлакатда камида 645 771 та коронавирус ҳолати қайд этилган ва 35 026 киши вафот этган. Яқинда мамлакат ушбу кўрсатгич бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринга кўтарилди.

Рио Гранде-до-Федерал Федерал Университети томонидан нашр этилган тадқиқотга кўра, 20 июнгача Бразилияда 1 миллион бемор ва 50 000 ўлим ҳолатлари қайд этилади.

Agencia Brasil хабарига кўра, Бразилия Президенти Жаир Болсонару ЖССТга АҚШдан кейин ташкилотни тарк этиш билан таҳдид қилган. Унинг фикрича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳаддан ташқари мафкуравийдир ва Бразилия соғлиқни сақлаш соҳасида нима қилиш кераклигини ўргатишига йўл қўйилмайди.

CNN телеканалига кўра, Мексикадаги вазият Бразилиядаги каби қўрқинчли эмас, аммо унчалик ёқимли ҳам эмас Ушбу ҳафтада мамлакатда биринчи марта бир кунда 1000дан ортиқ ўлим қайд этилди. Шунингдек, мамлакатда кетма-кет уч кун давомида энг кўп янги ҳолатлар кузатилди.

Мексикада COVID-19 юқтиришнинг 110 026 та ҳолати ва 13 170 та ўлим қайд этилган.

Перуда 187,4 минг киши коронавирусга чалинди.

Бу минтақадаги Бразилиядан кейин иккинчи ёмон натижа. Шунга қарамай, Перу ҳукумати Мексикадан ўрнак олиб, карантинни олиб ташламоқчи. Тез орада мамлакат иқтисодиёти ҳаётга қайтади - дўкон, гўзаллик салонлари ва бошқалар очилади.

Таъкидлаш жоизки, минтақада коронавирус эпидемияси билан жангда ғолиб чиққан мамлакат ҳам бор. Ва бу - Уругвай. Тахминан 3,5 миллион одам яшайдиган мамлакатда жами 834 та коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган. Янги вирусдан биринчи ўлим Уругвайда 24 май куни қайд этилди. Умуман олганда, мамлакатда 23 киши ушбу вирусдан вафот этган.

Мутахассисларнинг фикрича, карантин режимининг ўз вақтида жорий этилиши, беморларни изоляция қилиш, аҳолини синовдан ўтказиш ва инқироз марказини яратиш мамлакатда янги вирусга қарши курашда ҳал қилувчи роль ўйнади. Уругвай май ойи охирида карантин чекловларини олиб ташлашни бошлади. 1 июнь куни ўқувчилар мактабга, бизнес ва иқтисодиёт эса аста-секин «нормал ҳаётга» қайтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!