Лолада коронавирус аниқланди

 Лолада коронавирус аниқланди

Хонанда ва актриса Лола Йўлдошева коронавирусга чалинганини маълум қилди.

У 2021 йил 1 декабрь куни «Спутник» вакцинаси билан эмланган эди. Шунингдек, вакцина олган куни умрида бирор марта ҳам коронавирусга чалинмаганини, лекин барибир вакцина олиши кераклигини айтиб ўтган. Аммо, 14 январь куни мазкур вирус билан касалланганини маълум қилди.

Хонанданинг сўзларига кўра, томоғи жуда кучли оғрияпти. Шунингдек, нафас олишга ҳам қийналаётганини таъкидлаган.

«Салом, Янги йил. Менда коронавирус. Томоғим жуда кучли оғрияпти, ҳатто нафас олишга қийналяпман», — дейди Лола Йўлдошева.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Алишер
    .Худо шифосини берсин она кизим,тузалганингдан сунг намозга йикилгин 5-махал намозга 5-махал тахорат килгин,шунда сенга бедаво дардлар якинлашмайди иншаоллох.
    No Name
    Энди шунака комментарий езмокчи эдим гап йук ещибсан