Ливан шимолидаги Триполи шаҳрида беш қаватли кўп қаватли уйнинг қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди.
Фуқаролик мудофааси бошлиғи генерал Имад Хрейш бу ҳақда маълум қилди.
"8 феврал куни турар-жой биноси қулаган Баб Таббанаҳ маҳалласида қидирув-қутқарув операцияси оғир қурилиш техникасидан фойдаланган ҳолда тун бўйи давом этди", деди у. "Ҳозирги вақтда вайроналар остидан 14 кишининг жасади топилди, яна саккиз киши тирик ҳолда топилди ва даволаниш учун касалхонага юборилди".
Аввалроқ Триполи мери Абдел Ҳамид Карима ҳукуматдан сўнгги кунларда кучли ёғингарчилик натижасида иккита турар-жой биноси қулаган тарихий Баб Таббанаҳ маҳалласини фалокат зонаси деб эълон қилишни сўраган эди. Унинг сўзларига кўра, расмийлар ҳозирда оғир аҳволдаги бир нечта бинолардан одамларни эвакуация қилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.