Литва ҳукумати Ташқи ишлар вазирлигининг Россия ва Беларус фуқаролари учун чекловларни яна бир йилга узайтириш, шунингдек, Болтиқбўйи республикасига келаётган беларусларни текширишни кучайтириш тўғрисидаги таклифини маъқуллади, деб хабар бермоқда Delfi Болтиқ онлайн ахборот тармоғи.
Қонун лойиҳасининг тушунтириш хатида айтилишича, Беларус фуқаролари Шенген визаси билан чегарани кесиб ўтган ҳолларда, Давлат чегара хизмати ходимлари хавфларни қўшимча баҳолашлари ва керак бўлганда батафсилроқ текширув ўтказишлари шарт.
Қонун лойиҳасида, шунингдек, чеклов чораси фойда олувчилари Россия фуқаролари бўлган юридик шахсларга, улар Литвада вақтинчалик ёки доимий пропискага эга бўлишидан қатъи назар, қўлланилиши қайд этилган.
Ўтган йилнинг баҳорида Сейм Россия ва Беларус фуқароларига қарши миллий санкциялар жорий қилган эди. Украинадаги можаро туфайли чеклов чоралари тўғрисидаги қонун лойиҳаси доимий ёки вақтинчалик яшаш учун рухсат бериш, визалар бериш тартибини қаттиқлаштирди ва Россия фуқароларининг Европа Иттифоқи (ЕИ) ташқи чегараси орқали ўтишини тақиқлади. Россия фуқароларининг Литвада кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқи ҳам чекланган.
Ҳукумат чекловларни 2024 йил 2 майгача 2025 йил 2 майгача узайтиришни таклиф қилди. Ҳужжатлар тасдиқлаш учун тақдим этиладиган Сейм (парламент) ва республика Президенти Вазирлар Маҳкамаси позициясига рози бўлса, бу содир бўлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.