ЛГБТга қарши: Рамзан Қодировнинг 5 нафар ишончли кишиси судга берилди

ЛГБТга қарши: Рамзан Қодировнинг 5 нафар ишончли кишиси судга берилди

Германия судига Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг бешта ишончли кишисига қарши даъво аризалари келиб тушди. Бу республикада ЛГБТлар таъқиб қилинаётгани ҳақидаги хабарлар билан боғлиқ, деб хабар бермоқда The Guardian.

Даъволарга Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов, ҳукумат раиси ўринбосари Aбузаид Висмурадов ва Aргун шаҳар полициясининг собиқ раҳбари Aюб Катаевнинг исмлари киритилган. Бунга алоқадор бўлган бошқа икки шахс ҳақида маълумот йўқ.

Aризачилар орасида Европанинг Конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази ва Россиянинг ЛГБТ тармоғи бор. Шикоят муаллифлари Чеченистон армияси ва расмийларини 2017 йил февралидан бери камида 150 кишини жинсий ориентацияси асосида ўлдиришга мажбурлаш, таъқиб қилиш, ноқонуний ҳибсга олиш, қийноққа солишда айбламоқда.

Судланувчилар Германияда айбланиши мумкин – Германия қонунларига кўра, Германия Федератив Республикаси ҳудудида инсониятга қарши жиноятлар учун, ҳатто унинг чегараларидан ташқарида содир бўлган тақдирда ҳам жавобгар бўлиш мумкин, деб ёзади манба.

Висмурадов ва Катаев Европа Иттифоқининг санкциялари остида. Улар Чеченистонда инсон ҳуқуқларини бузиш ва ЛГБТ тарафдорлари ва сиёсий мухолифларни таъқиб қилишда иштирок этганликда айбланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!