Жанубий Кореянинг LG компанияси смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи. Компаниянинг таъкидлашича, у ўз эътиборини бошқа истиқболли соҳаларга, жумладан, электромобиллар, буюмлар интернети ва бизнес учун ечимларга мужассамлаштиришни режалаштирмоқда.
“LG’нинг рақобат ўта кучли бўлган мобил телефонлар тармоғидан чиқиш бўйича стратегик қарори унга электромобиллар учун компонентлар, ақлли уй, робототехника, сунъий онг, бизнес учун ечимлар ҳамда платформалар ва сервислар каби истиқболли соҳаларга эътиборини мужассамлаштиришга имкон беради”, деб айтилган компания баёнотида.
Таъкидланишича, компания мобил телефонлар бизнесини 31 июлга қадар тугатмоқчи. Компаниянинг ҳозирги мобил телефонлари шу муддатгача, баъзилари эса ундан кейин ҳам сотувда қолади. Бундан ташқари, LG Electronics муайян вақт давомида мобил маҳсулотлари эгалари учун сервис хизмати кўрсатишни ва дастурий таъминотни янгилашни давом эттиради.
LG Electronics компанияси LG Group гуруҳининг бир қисми ҳисобланади ва 1995 йилдан бери ҳозирги номи билан маълум. Компания масҳулотлари турли маиший техника, мобил қурилмалар, ақлли ускуналар, смартфонлар ва бошқаларни ўз ичига олади. Компаниянинг LG Mobile Communications бўлинмаси 1990 йиллардан бери мобил телефонлар ишлаб чиқаради. 2004 йилда компания дунёда биринчи бўлиб мобил телевидение технологиясини қўллаб-қувватловчи телефонни (DMB), 2011 йилда эса 3D - дисплейли илк смартфонни (LG Optimus 3D) тақдим этган. Унинг Google Android операцион тизими остида ишловчи биринчи смартфони - LG GW620 2009 йилда ишлаб чиқарилган.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти кетма-кет муваффақиятсизликлар ва кийиниш хонасидаги доимий жанжаллар фонида таркибни жиддий тарзда қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.