Лавров: Ғарб объектив ОАВлар ишига тўсқинлик қилмоқда

Лавров: Ғарб объектив ОАВлар ишига тўсқинлик қилмоқда

Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Ғарб Украинадаги вазият ҳақида холис маълумот берувчи ОАВ ишига тўсқинлик қилмоқда.

Ғарб Украинада нима бўлаётгани ҳақида холис маълумот берувчи ОАВ ишига тўсқинлик қилмоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров сешанба куни Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунхийн Батцэцэгбилан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида.

“Киев режими вакилларининг Украинада ўзини қандай тутгани ва давом этаётгани ҳақидаги фактлар бутун дунё ҳамжамиятига очиқ бўлганидан манфаатдормиз. Афсуски, Ғарб содир бўлаётган воқеалар ҳақида холис маълумот берувчи ОАВ ишига тўсқинлик қилиш учун ҳамма ишни қилмоқда”, деди Лавров.

Шунингдек, Лавров Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунхийн Батцэцэг билан бўлган музокарада ҳамкорларига Донбасс ва Украина ҳудудидаги махсус ҳарбий операциянинг бориши ҳақида батафсил маълумот берганини ҳам қўшимча қилди.

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

3 июль куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путинга Луганск халқ республикаси ҳудуди озод қилингани ҳақида ахборот берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!