“Ласетти”даги 57,3 миллион сўмлик сифатсиз товарлар тўхтатиб қолинди

“Ласетти”даги 57,3 миллион сўмлик сифатсиз товарлар тўхтатиб қолинди

Товар моддий бойликларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида туман ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Б.И. бошқарувидаги “Ласетти” русумли енгил автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 57,3 миллион сўмлик атир ва алпинистлар учун анжомлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!