Шимолий Корея давлат матбуотининг сўнгги хабарлари Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз вориси бўйича қарор қабул қилганини кўрсатиши мумкин. Расмий хабарларга кўра, бу етакчи Ким Жу Энинг қизи бўлиши керак. Бу ҳақда бугун Жанубий Корея бирлашиш вазирлиги маълум қилди.
Ўтган ҳафта Корея марказий ахборот агентлиги мамлакат раҳбарининг Пхенян яқинидаги янги иссиқхона фермасига ташрифи ҳақида хабар бериб, Ким Чен Ин ва унинг қизига нисбатан «буюк раҳбарлар» деган нодир иборани ишлатган эди. Расмий хабарларда бундай муносабат фақат мамлакат раҳбари ва Ишчилар партиясининг юқори мартабали аъзоларига тегишли, дея таъкидлайди Корея Бирлашма вазирлиги.
«Қизи давлат матбуотида тилга олинган протокол ва тилни ҳисобга олиб, унинг ворис бўлиши эҳтимолини инкор этиб бўлмайди», — дейилади Жанубий Корея вазирлиги баёнотида.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.