"Кўринмас" автомобилнинг сурати интернет фойдаланувчиларининг ҳайратига сабаб бўлди (фото)

"Кўринмас" автомобилнинг сурати интернет фойдаланувчиларининг ҳайратига сабаб бўлди (фото)

Reddit фойдаланувчилари u/Tittzo тахаллусли фойдаланувчи жойлаштирган "кўринмас автомобиль" сурати борасида бир фикрга кела олишмади.

Сурат муаллифининг сўзларига кўра, у ўзининг қора рангдаги автомобилини шу даражада тоза ювганки, маълум бир ракурсда у шаффоф ҳолда кўринади.  

Айрим фойдаланувчилар машинани бир кўришда топа олишмаганини билдириб, ушбу суратдан ҳайратланишган.

"Уни кўриш учун бир оз вақт керак бўлди", — деб ёзди BananaCrackers101

"Афсунгарлик", — дея ҳайратланди mjw110905.

Айрим фойдаланувчилар эса муаллифни суратни фотомуҳаррирда қайта ишлаганликда айблади. 

Manba: kun.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!