Ижтимоий тармоқда «Кунига 50 та баённома ёзадиган ГАИ» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ изоҳ берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 16 июнь куни ижтимоий тармоқда «Кунига 50 та баённома ёзадиган ГАИ» сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳа ўрганилганда, 2021 йил 14 июнь куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.С. Ангрен шаҳар, Ибн Сино кўчасида Lada Largus русумли автомобиль ҳайдовчисини хавфсизлик камаридан фойдаланмагани боис тўхтатган ва унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирган.
Видео лавҳада ҳайдовчининг талабига кўра, ЙПХ ходими томонидан кўрсатилган дислокация кўчирмасининг муддати 2020 йил қилиб белгилангани айтилган.
Шунингдек, ҳайдовчи телефонда мулоқот қилган бўлим бошлиғи С.А. ЙПХ ходими хавфсизлик камари бўйича кунига 50 та баённома ёзиши кераклигини таъкидлаган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъуллари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.