Кескин танқидлар! Криштиану Роналду: "Камол Сойдере ролини мен ўйнасам бўлмасмиди?" (фото)

A A A
Кескин танқидлар! Криштиану Роналду: "Камол Сойдере ролини мен ўйнасам бўлмасмиди?" (фото)

Дарё нашри ҳафта ўртасида ижтимоий тармоқдаги энг кўп муҳокамага сабаббўлган, машҳур постларни ўртоқлашди.

Сериалларга ишқибозлик неча юз минг долларга тушди?

Ўзбек интернет тармоғида шу кунлардаги энг муҳокамали мавзу, бу эски касаллик, шоу-бизнес мавзуси бўлди. Тошкентга қайсидир сабаб билан келган турк актёри Бурак Ўзчивитнинг келишидан кўра бойвачча хонимлар унга сарфланган бир неча юз минг доллар кўпроқ баҳс келтириб чиқарди. Буни эшитган тармоқ фойдаланувчиларидан айримлари ҳайратга тушди, айримлари исрофдан нафратланди. У билан суратга тушган аёллар ҳақида салбий фикрлар билдирдилар. Улардан айримларини келтирамиз.

Дима Қаюм

Турк актёри 400 минг долларга яқин пул ишлаб олибди биздан

Онкологик шифохонадаги болалар

Юраги порок бўлган гўдаклар

Ночор оилалар

Бева-бечоралар

Қариялар

Ногиронлар

Бор эди.

Уялинглар!!!

* * *

Хуршид Ҳабиб

#choyichish

2002 йили Япония ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан кейин япон қизлари гуруҳ-гуруҳ бўлиб турк футболчиси Ильхан Мансизни ёқтириб қолишган ва Мансиз Японияга бир неча марта чой ичгани борган. Шу маънода чой ичиш фақат бизнинг аёлларимизнинг камчилиги эмас. Ярашмаган томони ўртача (тоза) ойлик 100 150 доллар атрофида бўлган мамлакатда пулни маза-бемаза нарсага сарфланганидир. Ундан кўра шу пуллар Дима Қаюмнинг хайрия ишларга берилса яхши бўлмасмиди?

Уволи тутсин.

* * *

Барно Султанова

Ҳаётда пулдан ҳам қиммат турадиган сотилмас, сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар бор. Бу ор, бу ғурур. Турк актёри учун тўланган пул ҳисоб-китобини қилмоқчи эмасман. Ўша биргина реклама учун турк актёрини чақирганимиз учун унинг оёғига пояндоз бўлганимиз учун ҳайратланасан киши. Ор учун ташлашмаймизми, ғурур учун талашмаймизми? Ачинарлиси, қизларнинг уни ўраб олиб суратга тушгани, янаям хунуги, овқат еётган актёрнинг пешонасига бориб олиб талашиб-тортишиб суратга тушгани. Қанча сурат кўрган бўлсам, атрофида ёш-ёш қизлар. Фахр билан суратга тушяпти. Энг одамни ижирғантирадигани, уни овқат ейишга ҳам қўймаётгани, энг кулгилиси, актёрнинг ўзи хўрлангандек шумшайиб ўтиргани, тургани. Бу нима, биласизми? У ҳайратда, аёлларимизнинг юзсизлигидан, сирти маданиятли кўрингани билан, ички маданияти йўқлигидан ҳайратда!!! Баъзи аёлларнинг Туркияда ёмон номи чиқиб келаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Буни ишсизликка, пулсизликка йўйманг. Инсон ғурури, ори билан ҳайвондан фарқ қилади. Ҳамма оч қолаётган, пулсиз яшаётган аёллар ўзини сотаверса, андиша, ҳаё, ибо деган тушунчаларни луғатдан ўчириб ташлашга тўғри келади. Мана шу турк актёрини чақириб фалон пулни беқадр қилиб сочиб ташлашимизнинг ўзи бизда ғурур, ор йўқлигидан дарак. Суратларига, видеоларига қарасангиз, ўзини жуда ноқулай ҳис қилаётгани кўриниб турибди. Агар салгина жилмайса, қучоғига кириб кетишидан қўрққандир шўрлик. Сизлар учун, шундай аёллар борлиги учун у уялиб кетгандир. Шаҳримиз чиройли, меҳмонхоналаримиз даҳшатдир. Хизмат кўрсатишга гап йўқ. Овқатлари фалон пул. Аммо актёрни бир лаҳза ҳам тинч қўймаган, овқатининг устига чиқиб олган қизлар, аёллар худди ибтидоий жамоада яшаётгандек тасаввур уйғотади одамда. Худди актёр жунглига бориб қолгану, қабиладаги одамлар четдан келган сайёҳларга оғзини очиб қараб қолгандек тасаввур уйғотади одамда.

* * *

Тролл Football UZ

Маълумот ўрнида, жаҳоннинг энг кўп маош олувчи футболчиси Лионель Месси кунига 296 400 евро, ундан кейинги ўриндаги Криштиану Роналду эса 24 соат ичида 167 850 евро маблағ топади.

* * *

Ҳамза Жумаев

Пулку майли, хотин-қизларимизнинг ори, ғурури ҳам Буракжон пойига тушибди... Ҳой эркак ! Хотининг, опанг, синглинг, қизингни йиғиштиролмасанг, сенга Ватанни ишониб бўлмайди!

* * *

Шуҳратбек Само

Бурак Туркияга боргач, хотини Фахрияга Ўзбекистондан не нозанинлар атрофимда гирдикапалак бўлишди, аммо мен... , деса ҳам ажаб эмас. Аммонинг уёғини ёза олмайман. Нима бўлгани менга қоронғу. Агар Бурак Ўзчивит одобли инсон бўлса, ўзбек қизларининг бу қилиғи ҳақида гапирмаса керак. Ишқилиб шундай бўлсин.

 

Музаффар Абдураҳимов

Бу кеча анови Кемал билан нонушта қилганларнинг эрлари ўзларин энг бахтли одам деб ўйлашса керак, чунки хотинлари бугун уларни Кемалим деб чақиришади.

* * *

Муҳаммад Темур Аъзам

Буроқ отни боқиш анча қиммат эканей.

* * *

Мавзуга доир энг оригинал изоҳлар учлиги.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин

Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Зеленский Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди

Украина лрезиденти Зеленский Владимир Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди.

Абдуқодир Ҳусанов "Олимпия шаҳарчаси"даги инфратузилма билан танишди

Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.

«Реал» Мбаппе билан хайрлашадими?

Матбуотда Мадриднинг «Реал» клубидаги ички муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳақида яна хабарлар пайдо бўлмоқда.

Роналду жамоасига яна бир мегаюлдуз келади

Ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ мавсум якунида «Ливерпуль»ни тарк этади. Бу ҳақда бир мунча вақт олдин расман эълон қилинган эди.

Можтаба Хоманаий Путинга мактуб йўллагани маълум бўлди

РФ раҳбари бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи билан учрашувда маълум қилди.

Хитой аҳолиси Франция даражасида қисқариши мумкин: Иқтисодиёт хавф остида

Хитойдаги депопуляция (аҳоли сонининг камайиши) кўлами 60 миллион кишига етиши мумкин.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Оқ уй баёноти: Эрон билан уруш расман «якунланди»

Оқ уй Америка Конгрессини Эронга қарши ҳарбий операция якунланган деб ҳисоблаши ҳақида хабардор қилди.

Россиялик футбол эксперти Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"даги имкониятларини баҳолади

Россиялик машҳур шарҳловчи Константин Генич Ўзбекистон терма жамоасининг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Эрон яҳудийлари етакчиси Оятуллоҳ Хоманаийга содиқлик билдирди

Шу билан бирга, Исроилда ички норозилик кучаймоқда.

“Сити”да Ямалдан зўр футболчи бор!

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Райан Шерки ҳақида унинг собиқ жамоадоши Жорж Микаутадзе фикр билдириб, франциялик футболчига катта баҳо берди.

Эронлик ҳарбийлар минглаб бомбаларни зарарсизлантириш чоғида қурбон беришди

Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.

Ливанда қурбонлар сони 2,6 мингдан ошди — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, март ойи бошидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида 2 659 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Тошкентда профилактика инспектори 10 минг доллар олган вақтида ушланди

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган

Бойсунда кучли сел келиши натижасида яна нефт аралаш суюқлик оқмоқда

Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Техасдаги авиаҳалокат оқибатида беш киши қурбон бўлди

​Cessna 421C русумли самолёт Остиндан тахминан 40 мил узоқликда жойлашган Уимберли шаҳрида, пайшанба куни соат 23:25 атрофида қулаган.

Малида заиф альянс: жиҳодчилар ва сепаратистлар ҳамкорлиги кучаймоқда, аммо бирлик барқарор эмас

Мали ҳозирги йилларда энг жиддий хавфсизлик инқирозларидан бирини бошдан кечирмоқда.

Трамп Италия ва Испаниядан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш билан таҳдид қилди

Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.

Даҳшат: Сирдарёда иккинчи хотин бўлган аёл эрининг қонуний хотини ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирди

Гумонланувчи аёл қўлга олинган, тергов прокуратура томонидан олиб борилмоқда.

Тошкентда “Мусодара товарлар” канали маъмури ушланди

У ишонч қозониш учун расмий логотиплар ва сохта ҳужжатлардан ҳам фойдаланган.

Непалда жарликка қулаган жип ҳалокати қурбонлари сони 20 нафарга етди

Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.

Ғазода ўт очиш тўхтатилганидан бери болалар аҳволи қандай кечди ?

2025 йил 10 октябрдан кучга кирган ўт очишни тўхтатишдан сўнг:

Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти ҳамда Газиантеп Катта Шаҳар Ҳокими ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Деновдаги қотиллик юзасидан 4 киши қўлга олинди

Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.

2 вилоятда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмидаги ҳаво фильтри остига яшириб қўйилган 993 гр “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Исроил ҳужуми Ливанда бир оиланинг 5 аъзосини ҳалок қилди

Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси натижасида Ливанда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди.

Франция фуқароларини Малини зудлик билан тарк этишга чақирди

Расмий Париж баёнотида мамлакатдаги хавфсизлик вазияти “ўта беқарор” деб баҳоланган.

“Ғарбий Европа Зеленскийнинг “ядровий шантажи” қурбонига айланиши мумкин”

РФ ТИВ вакили Мария Захарова Украин режими раҳбарининг ядро қуроли ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.

Пентагон: АҚШ Эронга қарши операцияга 25 млрд доллар сарфлади

Бу ҳақда Пентагон вакили Жюль Хёрст маълум қилди.

Украина дронлари Перм ўлкаси ва Оренбург вилоятига ҳужум қилди

Маълумотларга кўра, Орск шаҳридаги "Орскнефтеоргсинтез" нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилинган.

14 ёшли қизга шилқимлик қилган ППХ ходими ишдан олинди. ИИВ ҳолатни текширмоқда

Қизнинг акаси автомобилнинг давлат рақами 10 R077MB бўлганини, рулда эса ППХ ходими ўтирганини айтган.

Европа Иттифоқи Украинадаги можарони чўзмоқда, Россия эса кучаймоқда

Бу фикрни британлик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис YouTube’даги чиқишида билдирди.