Кремль Украинага ҳужум қилиш режаларидан воз кечди ва шартнома асосида ҳарбий хизматни ўтайдиган аскарларни ёллашга эътибор қаратади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, Россия ҳукумати Украина қарши ҳужумини тўхтатишни режалаштирмоқда ва бунинг учун улар кўп сонли шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиларни жалб қилмоқда.
Расмийларнинг режалари билан таниш бўлган Bloomberg манбаларига кўра, Кремлнинг бундай қарорига сафарбарликнинг иккинчи тўлқини ҳақида салбий тасаввур пайдо бўлишидан қўрқиш сабаб бўлган. Аввалроқ ОАВ расмийларнинг шартнома бўйича хизмат қилиш учун 400 минг россияликни жалб этиш режалари ҳақида хабар берган эди. Бироқ, кўплаб экспертларнинг бунчалик кўп ҳарбийларни йиғиб бўлмаслигига ишончлари комил.
Агентликнинг қўшимча қилишича, айни пайтда, Украина яқин ойларда катта қарши ҳужумни режалаштирмоқда. Унда Европа ва АҚШда тайёргарликдан ўтган ҳарбийлар, шунингдек, Ғарб мамлакатлари етказиб берган жанговар машиналар иштирок этади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.