Костенко конидаги портлаш тўлқини 2 километрга етди. Бу ҳақда минтақавий брифингда ҳарбийлаштирилган фавқулодда қутқарув профессионал хизматлари Республика марказий штабининг Қарағанди бўлими директори ўринбосари Геннадий Силинский маълум қилди.
“Портлаш тўлқини 2 километрни ташкил этди. Кон 9 октябрдан 30 октябргача текширилиши керак эди. Аввалги текширишлар натижасида 200 дан ортиқ қонунбузарликлар аниқланган. Асосий қоидабузарлик газ миқдорини назорат қилишнинг сифатсизлигидир. Бундай шароитда тегишли назорат йўқ”, – деди Геннадий Силинский.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги шахтада ёнғин содир бўлиб, 33 нафар кончи ҳалок бўлган.
Давлат раҳбари кончиларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. Шунингдек, 29 октябрь Умумхалқ мотам куни деб эълон қилинди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.