Коррупцияга қарши кураш: ислоҳотлар таҳлили, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари

A A A
Коррупцияга қарши кураш: ислоҳотлар таҳлили, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари

Ҳозирги кунда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бутун дунёда долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Жаҳон Иқтисодий Форуми халқаро ташкилоти маълумотларига кўра, коррупциявий маблағлар дунё ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизига тўғри келиб, бу тахминан 1 триллион АҚШ долларини ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2019 йил якунлари бўйича Олий Мажлис Сенатига берган ҳисоботида, 1 триллион сўмдан ортиқ бюджет маблағлари ноқонуний ва самарасиз сарфлангани маълум қилинган. Мазкур кўрсаткичлар коррупциянинг жамият ривожи учун қанчалик катта тўсиқ эканлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев асосли равишда таъкидлаганидек, “коррупциянинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди”.

Эътироф этиш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда коррупцияга қарши курашиш янада жадал тус олди. Ўзбекистон 2008 йил 7 июлдаги Қонун билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясига, 2010 йилда эса Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти Коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар дастури аъзосига айланди.

Давлат раҳбари Ш.Мирзиёев ҳали Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи бўлиб турган вақтдаёқ коррупцияга қарши курашишни давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгилаб берди. Зеро, унинг ташаббусига кўра 2016 йил 14 октябрда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамага киритилди. Кейинчалик, 2017 йилнинг 3 январида мазкур лойиҳага асосланган ҳолда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу билан, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси 5-моддасида кўрсатилган талаблар бажарилди.

Шундай қилиб, коррупцияга қарши курашиш фаолиятининг барча тегишли халқаро стандартларни ўз ичига олган, замон талабларига жавоб берувчи, хорижий аналогларидан қолишмайдиган даражадаги қонуний асоси яратилди.

Қонуннинг самарали ижросини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури тасдиқланди, шунингдек махсус орган – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

Соҳада амалга оширилган ишлар самараси халқаро доирада ҳам эътироф этиб келинмоқда. Зеро, мамлакатимиз “Transparency International” халқаро коррупцияга қарши ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индекси (Corruption Perception Index)да 2015-2020 йилларда 19 балдан 26 балга яъни, етти балл юқорилаб, дунёнинг 180 мамлакати орасида 2019 йилда 153-ўринга, 2020 йилда эса 146-ўринга кўтарилди. Ушбу кўрсаткичлар юқорида эътироф этиб ўтилган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатаётганлигини англатади.

Аммо, мазкур кўрсаткичлар етарлича бўлмасдан, коррупцияга қарши курашишдан кўзланган натижага эришиш ва бу борада Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини янада яхшилаш учун коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада жадаллаштириш лозим. Жумладан, давлат хизматчилари ва фуқаролар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқага киришиш маълум даражада чекланмоғи лозим. Бунда, рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланиш анча самарали бўлади.

Хорижий давлатлар тажрибасига назар ташласак, Индонезияда ташкил этилган “Коррупцияга барҳам бериш бўйича миллий комиссия” Германиянинг GIZ халқаро ҳамкорлик жамияти билан коррупцияга қарши курашиш бўйича самарали ҳамкорлик ўрнатган. Улар томонидан давлат органлари ҳақида маълумот берувчи “JAGA” иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур илова 48.000 та маҳаллий ҳокимият органлари, 404.000 та мактаблар ва 2.777 та шифохоналар ҳақида маълумотлар олиш имконини беради. Дастур ёрдамида фуқаролар давлат органлари уларга тўғри ёки нотўғри маълумот бераётганлигини текшириши мумкин ва бу дастурнинг коррупцига қарши курашишда энг самарали методларидан бири ҳисобланади. Жумладан, агар Сиз касалхонага даволаниш учун ётмоқчи бўлсангиз-у, маъмурият Сизга жой йўқлигини айтса, шу жойнинг ўзида ушбу маълумотнинг ҳаққонийлигини холис манбадан текширишингиз мумкин.

Шунингдек, фуқаролар илова орқали қайси масала бўйича қайси масъул органга мурожаат қилишлари мумкинлиги кўрсатиб қўйилган. Бундан ташқари, илова орқали мактаблар, касалхоналар, уларнинг бюджет харажатлари ҳақида маълумот олиш мумкин. Бундан ташқари, махсус веб-портал ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, унда сиёсатчилар ва давлат сектори ходимларининг декларация қилинган мол-мулклари ҳақида онлайн маълумотлар жойлаштирилган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам юқоридаги каби замонавий ахборот технологиялари ютуқларини турли соҳалар, шу жумладан судлар фаолиятига татбиқ этиш бўйича кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, барча инстанция судлари фаолиятига “E-XSUD” ҳамда “E-SUD” ахборот тизимлари ҳамда марказлаштирилган электрон маълумотлар базаси жорий этилди. Ушбу тизим асосида барча инстанция судлари қарорларининг банки яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Интерактив хизматлар портали (my.sud.uz) орқали давлат божлари ва судга мурожаат қилишдаги йиғимлар ҳисобини юритиш учун ягона биллинг тизими жорий этилди.

Шунингдек, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб, суд кадрларини танлаб олиш жараёнларини рақамлаштириш мақсадида “E-KADR” ахборот тизими фаолияти йўлга қўйилди.

Судлар фаолиятига жорий этилган ушбу янгиликлар фуқароларнинг суд органларига бўлган ишончини оширибгина қолмасдан, соҳада юзага келиши мумкин бўлган коррупциоген омилларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, давлат харидлари соҳаси ҳам замонавий технологияларни жорий этишни тақозо этувчи, коррупция хавфи юқори бўлган соҳа ҳисобланади. Ривожланган хорижий мамлакатларда давлат харидлари ваколатли мансабдор шахс ёки коллегиал орган томонидан эмас, балки инсон омили мавжуд бўлмаган электрон тизимлар орқали амалга оширилади. Бу борада Корея Республикаси ҳам ўзининг илғор ва синалган тажрибасига эга. Мамлакатда 2002 йилдан бошлаб, давлат харидлари “KONEPS” (Korean online electronic procurement system) тизими орқали онлайн тарзда амалга ошириб келинмоқда. Ушбу тизим ўзида давлат харидини амалга оширишнинг барча босқичларини қамраб олган бўлиб, дастур доирасида тендер ўтказиш, шартнома тузиш, тўловларни амалга ошириш ҳамда ҳужжатлар айланмаси амалга оширилади.

Ривожланган хорижий мамлакатларда давлат хизматчилари учун коррупциянинг олдини олишга қаратилган стандарт тақиқ ва чекловлар мавжуд бўлиб, мазкур қоидаларнинг давлат хизматчилари томонидан самарали қўлланиши кўп жиҳатдан коррупцияга қарши курашиш борасидаги таълимга боғлиқ. Хусусан, Латвияда антикоррупциявий таълим тизими олий ўқув юртларида ҳам, мактабларда ҳам яхши йўл қўйилган бўлиб, мамлакатда коррупцияга қарши курашиш бўйича Латвия мустақил ўқув маркази мавжуд.

Шунингдек, Корея Республикасида 2008 йил 28 февралда Фуқаролар ҳуқуқлари ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси (Civil Rights and Anti-corruption Commission) ташкил этилган бўлиб, мазкур комиссия таркибида коррупцияга қарши курашиш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқадиган алоҳида бўлим мавжуд.

Бундан ташқари, коррупцияга қарши курашишда Япония таълим тизимида ўзига хос тажриба мавжуд бўлиб, мактабинг бошланғич синфларида ўқувчиларга юксак ахлоқий таълим берилади. Бунда, ўқувчиларга ватанни севиш, табиатни асраш, катталарга ҳурмат, ўзаро илиқ муносабат каби маънавий фазилатлар ўргатилади. Болаларнинг жадал шаклланиши даврида уларга яхши ва ёмон фазилатларнинг ўргатилиши уларнинг келажакда коррупция ва бошқа салбий иллатларга бардошли шахс сифатида етишишларида муҳим ўрин эгаллайди.

Коррупцияга қарши курашишни жазо чораларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Коррупцияга қарши курашишда олдини олувчи ва жазоловчи усуллар бир-бирини тўлдириб, мукаммал тизимни яратишга хизмат қилади. Ушбу усулининг ижобий натижаларини кўплаб хорижий давлатлар тажрибасида ҳам кузатиш мумкин. Жумладан, АҚШ тарихида коррупцияга қарши курашиш бўйича ўтказилган энг шов-шувли операциялардан бири “Шайх ва асаларилар” деб номланади. Мазкур операция ФТБнинг дарсликларидан “оқ ёқалилар” жиноятчилигига қарши курашиш борасида ўтказилган энг муваффақиятли махсус операциялардан бири сифатида жой олган.

Махсус операция натижасида тўпланган ҳужжатлар ва далилий ашёлар 2 нафар сенатор, 6 нафар конгресс аъзоси ва 9 нафар юқори мартабали мансабдорга қонуний жазо тайинлаш учун судга топширилиши қайд этилади. Шунингдек, матбуот анжуманида иштирок этган мамлакат бош прокурори пора олиш жиноятини содир этишда гумон қилинаётган мингдан ортиқ мансабдор шахслар жиноий қилмиши фош қилинмасдан ўз мансабларидан кетишга мажбур бўлгани ҳақида баёнот беради. Ўша вақтда, АҚШ Адлия вазирлиги Федерал қидирув бюросининг 23 фоиз бюджетини мансабдор шахсларнинг “оқ ёқалилар” порахўрлигига қарши курашиш тадбирларига йўналтиришни режалаштирган эди. Аммо, махсус операция муваффақиятли якунлангани натижасида, операциясидан сўнг мансабдор шахслар томонидан пора олиш жинояти бир неча ўн баробарга камайиб кетади ва коррупция билан курашиш учун режалаштирилган бюджет маблағларини сарфлашга зарурат қолмайди.

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, коррупцияга қарши курашиш соҳасида муайян натижаларга эришилган бўлса-да, истиқболда бир қатор вазифаларни амалга ошириш лозим. Бунда, рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланиш, ёшларни коррупцияга муросасиз руҳда тарбиялаш, коррупциявий жиноятларни содир этган шахсларни келгусида муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш каби чораларга алоҳида аҳамият қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Сардор Суванов,

Сирдарё вилоят Гулистон туманлараро

маъмурий судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

“Душманинг хато қилаётганида, унга асло халақит берма”

The Economist Хитой Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини шунчаки четдан кузатаётганини ёзган

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан Исроилга ракеталар тўлқини отилди

Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби маълум қилди.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди

Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.

Эрон томонидан уриб туширилган АҚШ F-15 самолётининг экипаж аъзоларидан бири қутқариб олинди

Бу ҳақда CBS News америкалик расмийларга таяниб хабар берди.

Эрон Тель-Авивга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби баёнотида айтилган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.

Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди

АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.

Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда

АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.