Испаниянинг собиқ қироли 82 ёшли Хуан Карлос 3 август куни Бирлашган Араб Амирликларига кетганини ва айни пайтда ўша ерда эканини тасдиқлади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
Аввалроқ Испания нашрларида Хуан Карлос хусусий самолётида Абу-Дабига боргани ва люкс меҳмонхонага жойлашгани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди. Шунингдек, собиқ қиролнинг Доминикан Республикаси ёки Португалияга кетган бўлиши мумкинлиги борасида ҳам тахминлар илгари сурилди.
Коррупцияда айбланган Хуан Карлос ўғли – Испания қироли Филиппга мактуб ёзиб, чет элга кетмоқчи эканлигини айтган эди.
Испания Олий суди Макка ва Мадина шаҳарларини бир-бирига боғлайдиган тезкор поезд лойиҳаси тендерида собиқ қирол коррупцияга аралашган бўлиши мумкинлигини билдириб, июнь ойида суриштирув бошлаган эди.
Хуан Карлос лойиҳа бўйича 2008 йилда Саудия Арабистони қиролидан 100 миллион доллар пора олган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.