Коронавирус дунёда: Британияда кутилмаган карантин, Парагвайда намойишлар, Японияда хавотирли ҳолат

A A A
Коронавирус дунёда: Британияда кутилмаган карантин, Парагвайда намойишлар, Японияда хавотирли ҳолат

Британиянинг тахминан 4 миллион аҳолиси тонгни янги карантин режимида қарши олди, Филиппиндан то Полшагача бўлган давлатлар эса рекорд даражадаги касалланиш ҳолатлари ҳақида хабар беряпти.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, сайёрада Covid-19 ташхиси тасдиқланганлар сони жума кунига келиб 17,5 миллиондан ошиб кетди, қарийб 680 минг киши ҳаётдан кўз юмди.

Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШда - 4,5 млн киши. Бразилия иккинчи (2,6 млн), Ҳиндистон учинчи (1,6 млн), Россия (839 минг) тўртинчи ўринда бормоқда, дейилади "KUN.uz" хабарида.

Британияда кутилмаган карантин

Британия ҳукумати жумага ўтар кечаси эпидемия билан курашиш учун тўсатдан Англия шимолидаги 4 миллиондан ортиқ аҳолига алоқадор янги чекловлар киритди. 

Қироллик шимолидаги ўнлаб округлар, хусусан, Манчестер ва унинг атрофиддаги туманлар аҳолиси эндиликда боғларда йиғила олмайди, шунингдек, меҳмонга бориш тақиқланади. Паблар, ресторан ва бошқа жойларга фақат оила даврасида ташриф буюриш мумкин.

Чеклов тааллуқли бўлган туманлар аҳолиси бундан ушбу тартиблар кучга киришига 2,5 соат қолганда бохабар бўлишди.

Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Ҳэнкок ўз қарорини изоҳлай туриб вирусни кузатиш иловаси маълумотларига кўра, Covid-19 аксарият ҳолларда турли оилаларнинг айнан шахсий учрашувлари орқали юқаётгани ҳақида гапирди. Шунинг учун вазирлик британияликларнинг мулоқот доирасини уларнинг уйлари ва «қўллаб-қувватлаш майдони» билан чеклашга қарор қилган.

2,8 миллион аҳолига эга Манчестер мэри Энди Бернҳэм журналистларга интервью бериб, Англиянинг ушбу қисмида коронавирус билан боғлиқ вазият сезиларли равишда ёмон томонга ўзгарганлиги учун ҳукуматнинг қарорига қўшилишини таъкидлади.

«Биз бир ҳафта ичида деярли барча туманларда ташхислар сонининг барқарор камайиши ҳолатидан 90 фоиз ҳудудда уларнинг ортишига ўтдик», - дейди у. 

Шанба куни Англияда карантин чораларининг кейинги юмшатилиши режалаштирилганди. Бироқ жума куни махсус брифингда чиқиш қилган Британия Бош базири Борис Жонсон ҳозир «тормоз тепкисини босиш» зарурлигини маълум қилди.

«Мамлакатда касалланиш даражаси ортгани сабабли, карантин чораларини юмшатиш 2 ҳафта кейинга сурилди», деган у.

Бу орқали мамлакат иккинчи тўлқиндан қочишга ҳаракат қилмоқда.

Австралия ва Ҳиндистонда касаллик авж олиши

Австралиянинг Виктория штатида янги касалланиш ҳолатлари ва ўлим ҳолатлари сони бўйича рекорд натижа қайд этилди. Ҳолбуки штат маркази Мельбурнда 6 ҳафталик қатъий карантин жорий этилганди.

Ҳукумат сўнгги бир кунда штатда 723та янги зарарланиш ҳолати ва 13 ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Виктория бош вазири Дэниел Эндрюс коронавирус туфайли вафот этганларнинг барчасининг ёши 70дан катта бўлганини маълум қилган. 29 июль куни Австралияда пандемия даврида кунлик ўлим ҳолатлари сони бўйича энг юқори натижа қайд этилган.

Пайшанба кунидан Виктория штатида тўйлар ва дафн маросимлари ўтказилиши чекланди. Штат аҳолиси якшанба кунидан жамоат жойларида тиббий ниқобда юриши мажбурий бўлади.

Австралиянинг бошқа штатлари Виктория билан чегараларни ёпишган, аммо бу штатнинг турли нуқталарида касаллик авж олишини тўхтата олмаяпти. Мамлакат Мельбурндаги вазиятгача касалликни жиловлай олган деб ҳисобланаётганди.

Ҳиндистонда кунлик зарарланиш ҳолатлари бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди - 52 мингдан ортиқ. Айниқса Махараштра, Тамилнад ва Андхра-Прадеш каби штатларда вазият оғир.

Мамлакат жами касалланиш ҳолатлари бўйича дунё рейтингида АҚШ ва Бразилиядан кейинги учинчи ўринда туради, бу ерда касалланганлар сони 1,5 миллионга етган. Ҳиндистон Covid-19’дан ўлим ҳолатлари бўйича дунёда бешинчи ўринга чиқди. Пайшанба куни мамлакатда коронавирус туфайли 800 киши вафот этган ва жами ўлимлар 35 мингдан ошган.

Ҳиндистонда март ойи охирида қатъий карантин жорий этилганди, июнь ойидан карантин босқичма-босқич юмшатилиши бошланди. Чоршанба куни ҳукумат карантин режими яна юмшатилиши ҳақида хабар қилди - 5 июлдан спорт заллари ва меҳмонхоналар ишлай бошлайди.

Парагвайдаги тартибсизликлар

Парагвайда ҳукумат мамлакатнинг айрим ҳудудларида карантин чораларини жорий этиши норозилик намойишларига олиб келди. Мамлакатдаги иккинчи йирик шаҳар бўлмиш Сьюдад-дель-Эстеда юзлаб кишилар кўчаларга чиққан. Хабар қилинишича, намойишчилар дўконларни талаган, юк машиналарига ўт қўйган, полициячиларга ҳужум қилган. Тўқнашувлар натижасида бир қанча ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жароҳатланган.

Интернетда тартибсизликлар акс этган лавҳалар тарқалган.

Аввалроқ Парагвай коронавирус билан боғлиқ вазият нисбатан барқарор сақланиб турганди, ҳукумат эпидемия тарқалишини жиловлаганди ва шу вақтгача бу мамлакатда қайд этилган ҳолатлар сони 5 мингдан кўп эмас.

Аммо чоршанба куни ҳукумат маркази Сьюдад-дель-Эсте бўлган Альто-Парана департаменти вирус тарқалиши ўчоғига айланганини маълум қилди, ушбу ҳудуддаги шифохоналарда беморларга жой қолмаган. Ушбу ҳудуд касалланиш ҳолатлари сони бўйича дунёда иккинчи бўлган Бразилия билан чегарадош ҳисобланади.

Бошқа мамлакатлардаги вазият

Жума куни Токио губернатори агар Covid-19 тарқалиши тезлиги ўсишда давом этса, шаҳарда қайтадан фавқулодда ҳолат жорий этилишига тўғри келиши эҳтимоли ҳақида маълум қилди.

Япония пойтахтида жума куни касалланиш ҳолатлари кунлик суръатида рекорд даражадаги ўсиш қайд этилди - 450дан ортиқ кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Пайшанба куни мамлакат кунлик касалланиш ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилганди.

Кейинги ҳафтада Японияда айрим давлатлардан келувчиларга тақиқлар бекор қилиниши мумкин. Айни вақтда Японияда вақтинча яшаш ҳуқуқига эга бўлган 90 мингдан ортиқ киши мамлакатга кира олмайди.

Кунлик ташхислар сони рекорд даражада ортиши яна бир неча давлатларда кузатилмоқда - Польшада кетма-кет иккинчи кунки, рекорд ўзгарди. Жума куни бу мамлакатда 657та янги ҳолат тасдиқланган, бир кун аввал - 615та.

Польша соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни янги чекловлар жорий этилиши масаласини кўриб чиқмоқчи. Шу кунларда ОАВда мамлакатда хориждан келувчилар туфайли икки ҳафталик карантин жорий этилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Филиппинда ҳам шунга ўхшаш вазият. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги қаторасига иккинчи кун коронавирусдан зарарланиш бўйича рекорд ўсишни қайд этган. Мамлакатда жами зарарланиш ҳолатлари сони 90 мингдан ошган, кунига 4 минг атрофида янги ҳолатлар тасдиқланмоқда.

Вьетнамда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Баҳордан буён қарийб юз кун давомида бирорта касаллик аниқланмаган ушбу мамлакатда июль ойи охирида Дананг шаҳрида янги ҳолатлар аниқлана бошлади, жума куни бу ерда 45та янги ҳолат қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 509тага етди.

Ҳозирча касалликнинг қайта авж олиши манбаси номаълум. Шаҳарга мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг юзлаб мутахассислари вирусга қарши кураш учун сафарбар қилинган.

Ҳонгконгда коронавирус туфайли маҳаллий сайловлар бекор қилинди, бу ҳақда шаҳар мэри Керри Лам эълон қилди. Ҳозирча аниқ сана белгиланмаган. Ўтган сафар маҳаллий сайловларда мухолифат яхши натижа кўрсатганди, аммо ўтган вақт ичида Пекин миллий хавфсизлик масаласида янги қонун қабул қилди, унга кўра диссидентлар таъқиб қилинади. Йирик мухолифатчи ташкилотлар тарқаб кетган, намойишчилар етакчилари мамлакатни тарк этишган.

АҚШ Вакиллар палатасида тиббий ниқоб тақилиши мажбурий бўлди. Спикер Нэнси Пелоси бу тартибга амал қилмаганлар бинодан чиқариб юборилиши ҳақида огоҳлантирди. Ниқобни фақат сўзга чиққан конгрессменлар ечиб туриши мумкин. Қуйи палатада устунлик қилувчи Демократик партия Капитолийга келувчиларнинг барчаси учун мажбурий тест жорий қилишни режалаштирмоқда.

Бразилия мамлакатга самолётда келувчи хорижликлар учун чекловни бекор қилди. Бу тақиқ тўрт ойдан буён амалда эди. Ҳукумат ўз қарорига изоҳ бермади, аммо таҳлилчиларнинг фикрича, бу мамлакатнинг туристик саноатидаги иқтисодий инқироз билан боғлиқ. Шу билан бирга, Бразилияда кунлик касалланиш ҳолатлари ва ўлим ҳолатлари сони юқорилигича қолмоқда. Мамлакатда ҳар куни ўн минглаб янги ҳолатлар аниқланмоқда ва жами ҳолатлар сони 2,6 миллиондан ошган. Шу вақтгача 91 мингдан ортиқ бразилиялик коронавирус қурбони бўлган.

Россиядаги вазият

Россияда сўнгги бир кунда 5 482та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди (бир кун олдин беморлар сони 5 509тага ўсганди). Яна 161 бемор Covid-19 қурбонига айланди (бир кун олдин - 129 киши).

Пандемия бошидан буён жами ҳолатлар сони 839 981тага етган, қурбонлар сони 13 963тага. Шу вақтгача 638 410 бемор тузалган, сўнгги бир суткада - 8 755 нафар.

Москвада тиббий ниқоб тақиш мажбурийлиги назорати кучайтирилиши кутилмоқда. Бироз аввалроқ кузда ҳам ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ямало-Ненецк автоном округи губернатори Дмитрий Артюховнинг ҳам коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди. Ямалда ҳар куни ўртача 100та янги ҳолат қайд этилмоқда.

1 августдан Россиядан халқаро авиарейслар тикланади. Ҳозирча уч мамлакатга парвоз қилиш мумкин бўлади - Туркия, Британия ва Танзанияга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Жин ургур бўғозни очинглар, ақлдан озган ярамаслар, йўқса дўзахда яшайсизлар — Трамп

АҚШ президенти Эрон раҳбариятига Ҳўрмуз бўғозини очиш талаби билан мурожаат қилди.

Расман: Ўзбекистон терма жамоасига испаниялик мураббий тайинланди

Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Европада Эроннинг "гибрид уруши" бошлангани белгилари кузатиляпти

​Европа шаҳарларидаги синагогалар, яҳудий хайрия ташкилотлари ва АҚШ банкларига уюштирилаётган ҳужумларнинг кўпайиши бунга далолат бериши мумкин.

Жин ургур бўғозни очинглар, ақлдан озган ярамаслар, йўқса дўзахда яшайсизлар — Доналд Трамп

АҚШ президенти Эрон раҳбариятига Ҳўрмуз бўғозини очиш талаби билан мурожаат қилди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.