Нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) ва партиялар ўртасидаги чалкашлик Грузия сиёсатида «қора пул», яширин пуллар борлигини ва бу пулларнинг манбасини ошкор қилиш кераклигини яна бир бор кўрсатади.
Бу ҳақда Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе маълум қилди.
Кобахидзенинг сўзларига кўра, сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бир-бирига қўшилгани яна бир бор «Ошкоралик тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш зарурлигини кўрсатади:
«Грузияда сиёсатни молиялаштириш шаффоф бўлиши керак, айниқса сиёсатни молиялаштириш нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали амалга оширилганда, албатта, шаффоф бўлиши керак. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва партиялар ўртасидаги бундай чалкашлик яна бир бор »қора пуллар« борлигини, яширин маблағлар борлигини ва уларнинг манбасини Грузия жамиятига ошкор қилиш кераклигини кўрсатади».
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.