Киев НАТОга аъзо бўлиш эвазига ҳудудларни бериши ҳақидаги хабарларни рад этди

Киев НАТОга аъзо бўлиш эвазига ҳудудларни бериши ҳақидаги хабарларни рад этди.
"Украина ўзининг Ғарбий иттифоқчилари ёки Шимолий Атлантика алянсидан НАТО аъзолигини ҳудудий имтиёзларга алмаштириш бўйича ҳеч қандай таклиф олмади", — дея таъкидлади мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Евгений Перебейнис. У, шунингдек, келажакда бундай келишув бўлишини ҳам рад этди.
"Украина ўз ҳудудларини ҳеч нарса эвазига алмаштирмайди", — дея қўшимча қилди Перебеинис "Рада" телеканали эфирида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).