Келгуси йили информатика фанидан тест саволлари бўлиши ростми?

A A A
Келгуси йили информатика фанидан тест саволлари бўлиши ростми?

Айрим Телеграм каналларида келгуси йили информатикага алоқаси бор йўналишларда информатика фанидан алоҳида блок қўшилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар қанчалик тўғри?

ДТМ вакиллари билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритдим. Маълум қилинишича, келгуси йили информатика фани алоҳида блок бўлиши ҳақидаги хабарлар нотўғри. Келгуси йилда информатика фанидан саволлар бўлмайди.

Унда нима учун ДТМ сайтида тасдиқланган дарсликлар рўйхатида информатика фанидан ҳам дарсликлар кўрсатилган?

Бунинг сабаби шундаки, ҳарбий ОТМларда эски тартиб ҳалигача сақланиб қолган. Яъни ҳарбий йўналишдаги ОТМларда тестда 36 та савол тушади, математика блокидан 6 та савол информатика фанидан бўлади. Шу сабабли ДТМ сайтида информатика фанидан ҳам дарсликлар рўйхати эълон қилинган.

Агар Сиз ҳарбий ОТМга топширмасангиз, унда иккиланиб ўтирманг, тестда информатика фанидан саволлар бўлмайди, дейишмоқда расмийлар.

Хушнуд Худойбердиев, ҳуқуқшунос, блогер


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!