Расмий Вашингтон Венесуэла ҳукумати Николас Мадуронинг ҳимоячи адвокатлари хизмати учун ҳақ тўлаши мумкинлигини тан олди. Бу масала мазкур иш доирасида бир неча ҳафтадан бери очиқ қолаётган эди.
Нью Йорк Жанубий округи прокурори Манхеттен федерал судига топширган мактубда – АҚШ Ғазначилик департаменти лицензияларга ўзгартириш киритганини маълум қилди. Ушбу ўзгартириш – Венесуэланинг собиқ президенти Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флореснинг адвокатларига ўз мамлакати ҳукуматидан тўловларни қабул қилиш имконини беради.
"Воқеаларнинг бундай ривожи – судя Алвин Хеллерштейн ҳукуматдан маблағлар нима сабабдан блокланаётганини қатъий сўраган мажлисдан бир ой ўтиб юз берди. Судья ҳатто, агар Қўшма Штатлар ўз позициясини ўзгартирмаса, ишни бутунлай тугатиш масаласини кўриб чиқиши мумкинлигига шама қилганди", – дея хабар бермоқда нашр.
Николас Мадуро ва унинг рафиқаси 2026 йил 3 январ куни АҚШ кучлари томонидан ўтказилган операцияда Каракасда қўлга олинганди. Уларга Манхеттенда наркотерроризм ва кокаин контрабандасини амалга ошириш бўйича тил бириктириш, шунингдек бошқа бандлар бўйича айблов қўйилган. Мадуро ва унинг аёли ўзларини айбдор деб тан олмаган. Улар Бруклиндаги тергов ҳибсхонасида сақланяпти. Суд жараёни бир неча йил давом этиши кутилмоқда.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Унинг фикрича, агар Макрон йирик давлатлар — Россия ва АҚШ етакчилари уни ёмон кўради деб ўйласа, у ўз позицияси ва сиёсий ёндашувини қайта кўриб чиқиши керак.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.
Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.
Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.