Карантин пайтида Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда ўтганларнинг муддати тугаса...

Карантин пайтида Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда ўтганларнинг муддати тугаса...

Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

Савол: Карантин пайтида Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатда ўтганларнинг муддати тугаса, қайта рўйхатдан oтиш учун нима қилиш керак?

Жавоб: Карантин чекловлари даврида, 24 мартдан бошлаб ички ишлар органлари аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ушбу ҳолат йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш фаолиятига ҳам боғлиқ.

Ушбу фаолият карантин чоралари бекор қилинган вақтдан кейин давом эттирилади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!