Канадада дарёга юридик шахс мақоми берилди

Канадада дарёга юридик шахс мақоми берилди

Канаданинг Квебек провинциясида Мэгпай дарёсига юридик шахс мақоми берилди. Ҳокимият, экологлар ва инну этник гуруҳи вакиллари дарёни энергетика компаниясидан ҳимоя қилмоқчи, деб ёзади CTV News.

Бундай қарор мамлакатда илк бор қабул қилинди. Уни қабул қилишда Янги Зеландияда 2017 йилда қабул қилинган ана шундай қарорга таянилди. Ўшанда маори қабиласининг вангануи дарёсига юридик шахс мақомини бериш тўғрисидаги даъвоси қаноатлантирилганди. 

Эндиликда Канададаги бу дарё ҳуқуқларга эга бўлди. Масалан, у соҳил яқинида яшовчиларнинг васийлигига эга бўлиши мумкин.

Мэгпай дарёсига юридик шахс мақоми Hydro-Quebec гидроэнергетика компанияси дарёда тўғон қуриш истагини билдирганидан сўнг берилди.

Экологлар Hydro-Quebec атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунни четлаб ўтишидан хавотирланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!