Камала Харриснинг штаб-квартираси киберҳужумга учради

Камала Харриснинг штаб-квартираси киберҳужумга учради

Президентликка номзод Камала Харриснинг штаб-квартираси киберҳужумга учради.
Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харриснинг сайловолди штаб-квартираси июль ойида киберҳужумга учради. Бу ҳақда "NBC" хабар бермоқда.

Партиянинг таъкидлашича, бу ҳужум хорижликлар томонидан сайловларга таъсир ўтказишга қаратилган операциянинг бир қисми бўлганига ишонч билдирмоқда.

“Июль ойида бизнинг хавфсизлик ва юридик гуруҳларимиз ФҚБдан чет эл таъсири нишонига айланганимиз ҳақида хабар олишди. Бизда киберхавфсизлик бўйича қатъий чоралар кўрилди ва бу ҳужумлар натижасида тизимларимизда ҳеч қандай бузилишлар кузатилмади”, деди Харрис кампанияси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!