Каламушлар 2 ой давомида газли ичимлик истеъмол қилиб, ақлий жиҳатдан заифлашди

Бразилиялик олимлар каламушларни 2 гуруҳга ажратишди. Биринчи гуруҳдагиларга оддий сув, иккинчи гуруҳдагиларга эса газли ичимлик беришди. 57 кундан сўнг икки гуруҳдаги каламушларни лабиринтга қўйиб юборишди. Биринчи гуруҳдаги каламушлар лабирингтдан осонлик билан чиқиб кетишди. Иккинчи гуруҳдаги каламушлар эса лабиринтдан қийинчилик билан чиқишди. Сабаби уларда хотира сусайиши мавжуд эди.
Уларни ёриб кўришганда, газли ичимлик истеъмол қилган каламушлар миясининг хотира, ўрганиш ва диққатни жамлаш марказлари зарарланганини аниқлашди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).