Каддафийнинг самолёти Ливияга қайтди

Каддафийнинг самолёти Ливияга қайтди

Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафийнинг самолёти саккиз йилдан ортиқ вақтдан сўнг мамлакатга қайтарилди. Шу йиллар давомида у чет элда техник хизматда бўлган, деб ёзади Libya Observer.

Аирбус лайнери (А340-213) 2012 йил август ойидан буён Францияда бўлиб, ватанига қайтарилишидан олдин Туркияга жўнатилган ва у ерда техник хизмат кўрсатишнинг сўнгги босқичидан ўтган.

Лайнер 20 июнь куни қайтариб берилди ва уни Ливия Бош вазири Абделҳамид Дбайба ва бошқа бир қатор расмийлар кутиб олишди. Бош вазирнинг таъкидлашича, Каддафий ағдарилгандан кейин Франция самолётни ўғирлаб кетган, буни молиявий ва маъмурий муаммолар билан изоҳлаган. Аммо, энди Ливия томони техник хизматнинг тўлиқ миқдорини тўлади.

Дбайба самолётнинг қайтарилиши Ливиянинг суверенитети учун жуда муҳим эканлигини таъкидлади: бу борада у яна 15 та мусодара қилинган кемани қайтариб беришга ваъда берди. Энди лайнернинг тақдиринимамлакат аҳолиси ҳал қилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!