ЖССТ коронавируснинг янги штаммлари билан қайта зарарланиш ҳақида маълум қилди

ЖССТ коронавируснинг янги штаммлари билан қайта зарарланиш ҳақида маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавируснинг янги штаммлари билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг Бош илмий ходими Сумия Сваминатан айтиб ўтган.

«Биз вируснинг янги штаммлари билан қайта зарарланиш ҳолатлари тўғрисида хабарларни оляпмиз. Дастлабки тахминларга кўра, Жанубий Африка Республикасида олдин инфекцияни юқтириб соғайганларда яна вирусни юқтириш ҳолатлари кузатилган», дейди ЖССТ вакили.

Сваминатан, хасталикка чалинганларнинг вирусга қарши иммунитети қанча эканлиги тўғрисида изланишлар олиб борилаётганлигини қўшимча қилди. Агар бирор киши коронавирусга қарши вакцина олган бўлса, одатда унда касаллик енгил шаклда ўтади. Унинг таъкидланишича, эмлаш ҳам юқиш тезлигини пасайтиришга ёрдам беради.

Аввалроқ ташкилотнинг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге коронавирусдаги мутациялар янги пандемия бошланишига олиб келмаслиги, аммо ҳушёрликни сақлаш кераклиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Аввалроқ, ЖССТ Буюк Британияда аниқланган коронавирус штамми ўтган ҳафта яна олтита мамлакатда аниқлангани ва уларнинг умумий сони 86 тага етгани ҳақида хабар берган эди. Бундан ташқари, Жанубий Африка, Бразилия ва Японияда қайд этилган мутацияларнинг тарқалиши географияси ҳам кенгайган. Хусусан, 8 февраль ҳолатига кўра, Жанубий Африка Республикаси штамми 44, Япония штамми 15 давлатда қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!