Жон О'Ши Ирландия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Жон О'Ши Ирландия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди

Ирландия футбол федерацияси мамлакат миллий жамоасининг янги устозини эълон қилди.

Унга кўра, «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Жон О'Ши Ирландия миллий жамоасида бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ирландия Евро-2024 саралаш босқичи В гуруҳида Франция (22 очко), Нидерландия (18) ва Грециядан (13) ортда қолган ҳолда 6 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Ирландлар 23 март куни Венгрияга қарши майдонга тушса, 10-турда Португалияда меҳмон бўлади. Жамоа турнирга йўлланма олиш имкониятини йўқотган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!