Ўйин 4:6, 6:3, 7:5 ҳисобларида биринчи рақам остида сараланган Жокович фойдасига ҳал бўлди. Муцетти иккинчи ўринни эгаллади.
Жокович фаолиятидаги 101-кубогини қўлга киритиб, уни Open Era (ҳаваскор ва профессионал теннис бир-биридан ажратилган давр)да учинчи бўлди. Америкалик Жимми Коннорс энг кўп совринларни қўлга киритиш бўйича рекордчи (109), иккинчи ўринда швейцариялик Рожер Федерер (103).
Сербиялик теннисчи ўзининг Instagram’даги саҳифасида Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) финал босқичида иштирок этмаслигини ҳам маълум қилди.
"Мен Туринда ўйнашни жуда хоҳлардим, бироқ Афинадаги бугунги финалдан сўнг, мени безовта қилаётган жароҳат туфайли якуний турнирдан воз кечаётганимни эълон қилишим керак. Мени турнирда кўришга умид қилган мухлислардан узр сўрайман; сизнинг қўллаб-қувватлаганингиз мен учун катта аҳамиятга эга", - деб ёзади Жокович.
38 ёшли Жокович дунё рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Унда 24 та "Катта дубулға" ғолиблиги бор, бу эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида рекорддир. У Олимпия олтин медали совриндори (2024), Олимпиада бронза медали совриндори (2008) ва Дэвис кубоги совриндори (2010). Серб дунёнинг биринчи рақамли ҳафтаси бўйича барча вақтлар рекордини ўрнатди (428).
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.
Эрон Бош штабига кўра, ушбу ҳаракат аслида Исроил режими томонидан Эронни айблаш ҳамда мусулмон давлатлар ўртасидаги муносабатларни бузиш мақсадида амалга оширилган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Эроннинг Миноб туманидаги мактаб бомбаланиши оқибатида 160 дан зиёд ўқувчи ҳалок бўлиши ҳолатини тезкорлик билан, холис ва ҳаққоний тарзда тафтиш этишни талаб қилди.