Жиззахлик аёл: "Эрим ўртоқларини уйга чақириб, мени уларга қўшмоқчи бўлди. Бу — даҳшат!"

A A A
Жиззахлик аёл: "Эрим ўртоқларини уйга чақириб, мени уларга қўшмоқчи бўлди. Бу — даҳшат!"

 Бу ёш аёл ҳаёти асосида қалбларни ларзага солувчи психологик триллер суратга олиш мумкин. Аёл узоқ йиллар давомида биргина ўзига аён бўлган даҳшатли сирни ҳеч кимга айтолмай келди, аммо бундан буёғига сукут сақламоқчимас. Қарийб ўн йиллик турмуши давомида бошдан кечирган кўргуликлар ҳақида жиззахлик Муҳайё Sputnik Ўзбекистон мухбирига сўзлаб берди.

Муҳайё ўз юртига қайтганига энди бир ҳафтадан ошди. Россиядан Жиззахга у чорасизликдан йўловчи машинада келган. Бегона юртда аёвсиз калтакланган, сариқ чақасиз ҳолатда у қонуний эри томонидан ташлаб кетилган. Албатта, аёл эрининг ортидан қувиш учун йўлга чиққани йўқ, у қизлари ёнида бўлишга шошилган эди.

Суянчиқ деб ўйлагани, садист бўлиб чиқди

Муҳайёни эркин муносабатларга ўрганган аёллар қаторига қўшиб бўлмайди, бироқ у "кўз очиб кўрган" инсони билан тўйга қадар қовушган: романтик учрашув давомида севгилиси томонидан узатилган спиртли ичимлик тўлдирилган бир неча қадаҳдан сўнг, у эртасига нима рўй берганини кўради ва "тақдир шу экан, нега унга турмушга чиқмай" деган қарорга келади.

Аёлнинг айтишича, шафқатсиз калтаклар илк ҳомиладор бўлган вақтидан бошланган. Муҳайёнинг турмуш ўртоғи ҳисобланмиш Фахриддин учун сабаблар ҳам керакмас эди. У шунингдек, аёлининг қўлига ҳеч қачон пул тутмаган. "Пул - ёмон, у аёлни қутуртиради", деган гапни такрорлашни хуш кўрган.

"Шундай яшардик. Мен уйдагилар юзини қора қилишдан қўрққаним учун эримнинг калтакларига чидардим. Таҳқирланишим, камситилишим, мунтазам калтакланишим ҳақида онамга деярли айтмасдим. Бир-икки айтганимда ҳам, "чида, қизим, ҳаммаси ўтиб кетади", деганлар. Ортга йўл йўқ эди", - дея ҳикоя қилади турмушининг илк йиллари ҳақида Муҳайё.

Эр-хотин иш топиш илинжида маълум вақтга Тошкентга келади. Бу ерда Фахриддин "Халқлар дўстлиги" саройида барменлик қила бошлайди. Худди шу кунларнинг бирида мунтазам бўладиган оилавий жанжаллар қаторига, группавий жинсий алоқага мажбурлар ҳолати ҳам қўшилади.

"Мен бу ҳақда ҳозиргача ҳеч кимга айтолмаган эдим. Ҳатто энг яқинларим - онам ва опаларимга ҳам. У менга яна иккита эркакни ётоғимизга олиб келишни хоҳлаганини айтганида, аввал даҳшатдан шокка тушиб, агар шундай қилсангиз, ўзимни ўлдираман, деб ундан бундай қилмасликни йиғлаб, ёлбориб сўраганман. У мени шу учун ҳам кўп калтакларди", — деб хотирлайди Муҳайё.

Бегона юрт сари бахт излаб

2019 йилнинг май ойида оила пул топиш илинжида Россияга йўл олади. Бошида патент, квартира ижараси ва ҳоказолар учун Муҳайёнинг опасидан қарз олиб туришади.

"Патентим тайёр бўлиши билан ресторанларнинг бирига идиш-товоқ ювувчи бўлиб ишга кирдим. Иш ҳақим кунлик бериларди - 1300 рубл олардим. Бу пуллар патент ва регистрация учун тўлов, яшаш ва эримнинг майда-чуйда харажатларига етарди. Икки ой ўтгач, у мени машина сотиб олишга кўндирди - пицца ташисам, пул топаман, ҳаётимиз яхшиланади, деган ваъдаларидан кейин яна қарз олиб, эскироқ "Матиз"ли бўлдик. Аммо эрим менга шундан кейин ҳам ойлигини кўрсатмади", - дейди Муҳайё.

Аксинча, энди унинг янги талаблари пайдо бўлади. Фахриддин ўз хотинига шим ва очиқ кофталар кийишни тақиқлайди.

"Кунларнинг бирида ишдан қайтсам, эрим каравотда ўтириб, пичоқ билан бор кийимларимни бурдалаб ўтирганди. Ҳайратдан қотиб қолдим, аммо бу сафар ҳам индамадим, ишга узун кўйлак ва рўмолда қатнай бошладим", - дейди аёл.

Иш берувчилар Муҳайёни ишга расмийлаштиришга қарор қилиб, маош энди кунда эмас, балки ойда бир марта берилишини эълон қилган кун оилада яна жанжал авж олди. Турмуш ўртоғи аёлни пулни ундан қизғанишда айблаб, йўқ жойдан уруш чиқаради ва Муҳайёга ҳатто пичоқ билан таҳдид қилади.

Фахриддиннинг танишлари ҳам ундаги ўзгаришларни аллақачон пайқашган эди. Танишларидан бири Муҳайёга қўнғироқ қилиб, ундан ўзига эҳтиёт бўлишни сўрайди. Келинчакни қўрқув босади, у ҳамкасблари билан боғланиб, самолётга чипта олишга ёрдам беришларини сўрайди.

Кутилмаганда уйга кириб келган Фахриддин хотинининг телефонига SMS келганини кўриб, қўлидан юлиб олади ва хабарни овозини чиқариб ўқийди: "Сизга чипта топдик, бизга қўнғироқ қилинг". Фахриддиннинг афт-ангори ўзгариб: "Хўш, қаерга отландинг?", - сўрайди Муҳайёдан. Шундан кейин рўй берган воқеаларни аёл бугун ҳам титроқ босган ҳолатда эсга олади.

"Ҳаммаси тамом, деб ўйлагандим"

Муҳайё эри жанжал кўтармаганига аввалига ҳайратланди ҳам. Фахриддин ундан шунчаки кийинишни сўрайди ва кўчага айлантириб келишини айтади.

Уй эгаси ўртада рўй бераётган воқеалардан хабардор бўлгани учун Фахриддиндан дарҳол Муҳайёни қаёққа олиб кетаётганини сўрайди. Эркак унга бармоғини текизмаслигини айтиб, онт ичади. Эҳтимол, шу қасам Муҳайёни ажалдан сақлаб қолади ҳам.

"Шаҳардан ташқарига чиқишимиз билан у машинани жуда катта тезликда ҳайдай бошлади - дачалар, поселкалар, ўрмонзор кўз олдимда бир-бир алмашарди. Аввалига нима рўй бераётганини тушунмадим. Ниҳоят, у ўрмонзор ичига қараб ҳайдади ва бир жойда машинани тўхтатди. Кутилмаганда қўлидаги калит билан бошимга ура кетди. Сўнг биқиним, сонларимга калитни чуқур ботириб ола бошлади. Қўлимни калит учи билан кесди", — овозида титроқ билан ҳикоя қилади аёл.

Сўнгра машинадан судраб туширди ва дуч келган жойимга тепиб, калтаклай бошлади. У мени хиёнатда айблар, "Ким билан бўлгансан, айт", дея қилмаган ишимга иқрор бўлишимни талаб қиларди. Орадан ундан ва қизларимиздан воз кечишим кераклигини айтарди. Кўз ёшларим, қасамлар, ёлворишлар унга умуман кор қилмасди, дейди Муҳайё.

"Дўппослашдан чарчагач, машинанинг багаж қисмидан бензил тўлдирилган бакни олиб келди ва устимдан қуйди. Ўзи эса четга ўтиб, сигарета тутатди. Дағ-дағ қалтираётганимни кўриб, беўхшов илжайди ва "Хоҳлайсанми, ҳозир шундоқ сигаретни ташлайман, "вошиллаб" ёниб кетасан?", - деди. Шу онда мен ҳаммаси тамом энди, деб ўйладим. Ундан охирги марта қизларим ва онамни кўришга имкон беришини сўраб, ялина бошладим", - дея ёдга олади Муҳайё.

У ҳозиргача, ўшанда эрини қотилликдан нима тўхтатиб қолганини билмайди. Аммо, аёлнинг юз-қўлларини ўзи кўтариб келган беш литрли сувда ювиб, машинани юрғизмоқчи бўлганида, Муҳайёни калтаклашда "қурол" сифатида ишлатилган калит синиб кетади ва "Матиз"ни ўрмонзорда қолдиришга тўғри келади.

"У курткасини ечиб, менга кийдирди, капюшони билан моматалоғи чиққан юзимни беркитди ва шу алфозда катта трассага етаклаб чиқди. Йўловчи машиналарнинг бирида уйга қайтдик", - дея ўз ҳикоясини давом эттиради Муҳайё.

Келинчакни бу аҳволда кўриб, квартира эгаси Фахриддинни уйдан кўчага қувиб солади ва полиция чақириш билан пўписа қилади.

Зўравондан қурбон чиқди

Муҳайёнинг айтишича, шундан сўнг у бир неча кун давомида кўрпа-тўшак қилиб ётиб қолади. Бошидаги ёриқлар, бурнидаги кўкариш бироз яхши бўлгач, уй эгаси унга Ўзбекистонга қайтиш кераклигини маслаҳат бериб, чипта олишга ёрдамлашишини айтади. Сумкасини очган Муҳайё ҳайратдан донг қотади, Фахриддин уйдан қувилган куни хотинининг барча ҳужжатларини ўзи билан олиб чиқиб кетган экан. Устига-устак, "хотинимни Ўзбекистонга юбормоқчиман", деган важ билан Муҳайёнинг ишхонасидан ойлигининг қолган қисмини ҳам олишга улгургани маълум бўлади. Шундан сўнг чиндан полицияга мурожаат қилишга тўғри келади. Фахриддин қўлга олинади, ҳужжатлар аёлга қайтарилади. Орадан бир неча кун ўтгач, эр ватанга учиб кетади, пулсиз қолган аёл қарз олиб йўл машинада қайтишдан ўзга чорани тополмайди.

Ватанда, Жиззах вилоятида Муҳайё нимаики бўлмасин, золим эр билан ажрашишга қарор қилади. Аммо аёл ҳозирча кўмакка муҳтож. Муҳайёнинг айтишича, турмуш ўртоғи унинг маҳалласига келиб, гўёки хотини опаси билан биргалашиб унинг бор-будини шилиб олиб, уйдан қувиб солгани ҳақида миш-миш тарқатган. Эр барча инстанцияларга қатнаб, Муҳайё устидан шикоят қилмоқда ва аёвсиз калтакланган Муҳайё эмас, ўзини "қурбон" қилиб кўрсатмоқда.

Келинчак бугун икки қизини онаси ва опаси кўмагида тарбияламоқда. Муҳайё эри билан қонуний ажрашишни ва барча азобларни эсдан чиқаришни истайди. У маҳалладаги профилактика инпекторига мурожаат қилган, аммо ҳеч қандай ёрдам ёки маслаҳат олмаган. Аёл яшайдиган шаҳарчада зўравонликка учраган аёллар учун реабилитация маркази мавжуд эмас. Муҳайё шунга ишонадики, агар ўзи каби зўравонлик қурбони бўлган аёллар ўзларини қийнаётган муаммолар ҳақида гапирсалар, жамият ҳам, тегишли хизматлар ҳам бунга бефарқ бўлмайди, тўлиқ қўллаб-қувватлашади.

Sputnik Ўзбекистон жарбдийдага кўмаклашиш мақсадида Республика хотин-қизлар қўмитаси билан боғланди. Ташкилот мурожаатни қабул қилди ва шу заҳоти иш материалларини Жиззах хотин-қизлар қўмитасига йўналтирди. 24 октябр ҳолатига кўра, Жиззах хотин-қизлар қўмитаси вакиллари Муҳайё билан телефон орқали боғланишган ва бўлиб ўтган воқеаларни ўрганиш, аёлга қандай кўмак кераклигини аниқлаш мақсадида уни ўз идораларига чақиртиришган.

Муҳайё нафақат юридик, балки психологик кўмакка муҳтож.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Гвардиола: «Илтимос, уни мақташни тўхтатинг»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.

Ўзбекистонлик икки футболчи Португалия клубига йўл олмоқда

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари Садриддин Хасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалиянинг "Брага" клубига ўтиши мумкин.

Ҳакам: Ҳусановга қизил карточка кўрсатиш керак эди!

Англия Премьер-лигасининг 33-турида “Манчестер Сити” футболчилари мусобақа пешқадами “Арсенал”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яна чемпионлик курашига қайтди.

Теҳрон Эрон кемасини қўлга олганидан кейин АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум қилди

Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

"Реал" Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолиб бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Ёшлар ўртасидаги УЕФА Чемпионлар лигасида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

Майдаги "эл-класико"нинг бошланиш вақти маълум бўлди

Испания Ла Лигаси 35-тури доирасида "Барселона" "Реал"ни ўз майдонида қабул қилади.

Эрон Исроил билан алоқа қилганлиги учун юқори лавозимли амалдорни қатл қилди

Бу ҳақда Эроннинг расмий суд портали хабар бермоқда.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Перес “Реал”дан кетадиган саккиз футболчини аниқ кўрсатди. Рўйхат яна кенгайиши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жорий мавсум тугагач, жамоани тузилмавий янгилашни режалаштирмоқда.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Исроил шаҳарларида оммавий намойишлар: Халқ Нетаньяху сиёсатига қарши чиқмоқда

Исроилнинг бир қатор шаҳарларида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Haaretz нашри.

"Сизларда уят йўқ!" "Реал" мухлислари "Бетис" билан ўйиндан сўнг футболчилардан норозилик билдиришди

Бу ҳақида El Chiringito хабар бермоқда.

Дональд Трампга суиқасд уюштирилди (видео)

Бу ҳақда C-SPAN хабар бермоқда.

Макронга Россия ва АҚШ ҳақидаги баёнотларидан сўнг кескин эътироз билдирилди — эксперт танқид қилди

Унинг фикрича, агар Макрон йирик давлатлар — Россия ва АҚШ етакчилари уни ёмон кўради деб ўйласа, у ўз позицияси ва сиёсий ёндашувини қайта кўриб чиқиши керак.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фуқаро ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Исроил зарбалари: Ливанда қарийб 2,5 минг киши ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони юқори бўлиб қолмоқда.

Ливанда кўчирилган аёллар уйларига қайтмоқда: “Ҳамма жойда вайронагарчиликни кўрдим”

2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.

АҚШда ўлим жазоси тикланди. Энди маҳкумлар отиб ўлдирилиши ҳам мумкин

Вазирлик энг оғир жиноятларни жиловлаш учун ушбу жазо туридан фаолроқ фойдаланишини билдирди.

Япониянинг Иватэ префектурасида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Ёнғин Оцути шаҳридаги аҳоли пунктларига яқинлашгани сабабли 1500 дан ортиқ хонадон ва 3233 нафар фуқарога эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ берилди.

Сурхондарёдаги сув ҳавзаларидан бири нефтга ўхшаш модда билан ифлосланди

Айтилишича, сел оқими нефть сақланган сунъий омборга зарар етказган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Чирчиқда безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Маълум қилинишича, ДХХ ва ИИВ органлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган.

Исроил: Эрон раҳбариятига қарши ҳаракатлар учун тайёргарлик бор

Исроилнинг Исроил Кац баёнотига кўра, агар АҚШ томонидан рухсат берилса, Исроил Эрон раҳбариятига қарши кескин чоралар кўришга тайёр.

Франция ва Польша ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда

Франция ва Польша Болтиқ денгизи ҳудудида қўшма ҳарбий машқлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

Бухорода 18 ёшли аёл 3 кунлик чақалоғини $4 мингга сотмоқчи бўлди

Хабарга кўра, 2008 йилда туғилган, Бухоро туманида яшовчи фуқаро ҳали уч кунлик бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадда сотишга уринган.

Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

RES 2026: биоxилма-хилликни асрашга қаратилган минтақавий декларация имзоланди

Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.

Telegram messenjeri orqali sodir etilayotgan narkojinoyatlarni aniqlash va fosh etish metodikasi

Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.

Остона саммити: Шавкат Мирзиёев қандай таклифларни илгари сурди?

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.

Лолақизғалдоқни "пешонасидан ўпаман" деб пайхон қилган "қўшиқчи" опа жаримага тортилди

Шунингдек, лолаларга шикаст етказган бошқа ҳуқуқбузарларга ҳам қатъий чоралар кўрилмоқда

Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон павильонини кўздан кечирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.

“Моссад” ходими Эронга қарши операциялар вақтида Исроил ташқарисида ўлдирилди

Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.