Жиззахдаги боғчалардан бирида тарбиячи болани калтаклади
![Жиззахдаги боғчалардан бирида тарбиячи болани калтаклади Жиззахдаги боғчалардан бирида тарбиячи болани калтаклади](/photos/news/o7GFc94lsboug95.jpeg)
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятидаги боғчалардан бирида боланинг калтаклангани юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Ўрганиш натижаларига кўра, ҳолат Жиззах шаҳридаги боғчалардан бирида кузатилган ва мурожаатдан сўнг тарбиячи ишдан олинган. Айни пайтда боланинг аҳволи яхши.
Тарбиячининг хатти-ҳаракатига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан баҳо берилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).