Жиззах вилоятида Жорий йилнинг 28 апрель куни 21 ёшли Ю.Ж. вилоят Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, унда олдиндан таниш бўлган 25 ёшли Р.М. ҳайдовчилик гувоҳномаси ўғирланмаган бўлса-да, “ҳайдовчилик гувоҳномамни шерикларинг ўғирлаб олган” - деб айтиб, гўёки уни ўғирланганлиги бўйича ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу орқали ота-онасини ички ишлар идорасига чақиртириб, уларни олдида шармандасини чиқаришлигини, енгил табиатли аёллар билан боғлиқ муносабатлари, уларга пул сарфлаётганлиги тўғрисида ота-онасига хабар қилишини рўкач қилиб, Ю.Ж. учун сир сақланиши лозим бўлган шахсий маълумотларни ошкор қилиш билан уни қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан 3.000.000 сўм миқдоридаги пулларни беришга мажбур қилаётганлиги учун унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, юқоридаги шахс Жиззах шаҳар Сайилжойи МФЙ ҳудудида жойлашган “SIMPLE” кафеси яқинида аризачидан талаб қилинган 3.000.000 сўм пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан билан жазоланиши мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.